Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 45 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ

ЯГОНА ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


Президентнинг 30.10.2025 йилдаги ПФ-201-сон Фармони билан ягона ва комплекс стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар ва белгиланган.


2025 йил 1 ноябрдан бошлаб "мақсад-ҳаракат-натижа" занжири асосида стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашни ўз ичига олган стратегик режалаштириш ва ривожлантириш тизими жорий этилади.

Вазифалар:

стратегик режалаштириш ва ривожланиш ҳужжатларининг ягона иерархияси ва ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

стратегик режалаштириш ва ривожланиш соҳасида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби, ваколатлари, функционал вазифалари ва жавобгарлик чегараларини белгилаш;

чуқур илмий тадқиқотлар, шунингдек тенденциялар ва прогнозларни холисона таҳлил қилиш асосида давлат сиёсатининг стратегик устувор йўналишларини шакллантириш ва амалга ошириш;

аниқ, шаффоф ва ўлчанадиган кўрсаткичларга асосланган стратегик мақсадларга эришиш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;

соҳалар, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш учун янги ёндашувларни жорий этиш, ишларни замонавий форматлар ва инновацион усуллар асосида ташкил этиш;

стратегик таҳлил ва режалаштириш соҳасида юқори малакали кадрларнинг янги авлодини тайёрлашнинг интеграциялашган тизимини яратиш.



СТРАТЕГИК РЕЖАЛАШТИРИШ ҲУЖЖАТЛАРИ

ИЕРАРХИЯСИ


Биринчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари концепция шаклида қабул қилинади, 7 йилдан ортиқ муддатга ишлаб чиқилади ва одатда қонунлар билан тасдиқланади.

Иккинчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари стратегиялар шаклида қабул қилинади, 4 йилдан 7 йилгача муддатга ишлаб чиқилади ва Президент ҳужжатлари билан тасдиқланади.

Учинчи даражали стратегик режалаштириш ҳужжатлари дастурлар ("йўл хариталари", чора-тадбирлар режалари) шаклида қабул қилинади, 1 йилдан 3 йилгача

...
Время: 0.0225
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish