Умная подшивка
2025 й. / СБХ / 27 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ТУГАТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ
23.06.2025 йилдаги "Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1070-сон Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади. Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.
Марказий банк банкларни санация қилиш ва тугатиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Банкни санация қилишни бошлаш асослари:
• банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки унинг юзага келиш эҳтимолининг юқорилиги;
• банк томонидан қўлланилган чоралар ҳамда Марказий банк томонидан қўлланилган назорат чораларининг тўловга қобилиятсизликни бартараф этишга қодир эмаслиги ёки олти ой давомида мазкур чоралар орқали бундай натижага эришиш эҳтимолининг йўқлиги;
• банкнинг тизимли аҳамиятга молик эканлиги сабабли санация қилиш зарурлиги ёки тизимли аҳамиятга молик бўлмаган банкни мажбурий тугатиш орқали санациянинг бир ёки бир нечта мақсадларига эришиш имкониятининг йўқлиги.
Марказий банк санация қилинаётган банкнинг махсус бошқарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Санация воситалари:
• активлар ва мажбуриятларни ўтказиш (сотиш);
• оралиқ банк яратиш;
• ҳисобдан чиқариш ва (ёки) конвертация қилиш.
Марказий банк санация тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин банкнинг активлари ва мажбуриятлари, шунингдек балансдан ташқари моддаларини баҳолашни ўтказади. Баҳолаш ўтказган баҳоловчи Марказий банкка
...