Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 16 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ҚОНУН ЛОЙИҲАСИГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН
ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ
Президент томонидан 10.04.2025 йилдаги "Қонунлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш ва кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати" билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1054-cон Қонун имзоланди.
Бундан буён қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар ҳам тақдим этилиши керак:
• халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
• халқаро шартнома лойиҳасининг (матнининг) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича ушбу вазирликнинг хулосаси халқаро шартномаларни ратификация қилишни ёки уларга қўшилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари учун;
• қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича хулоса;
• қонун лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш чоғида тўлдирилган чек-варақ;
• қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда), бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши мажбурий бўлмаган қонун лойиҳалари мустасно.
Шунингдек, қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини
...