Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 4 /Солиқ қонунчилигида янгилик
СКга ТУЗАТИШЛАР: ҚҚС БЎЙИЧА 10 ТА
ЭНГ МУҲИМ ЎЗГАРТИРИШ
Президент томонидан СКга киритиладиган узоқ кутилган тузатишлар имзоланди. Биз мазкур ҳужжат лойиҳасини ҚҲТБТда кўрганмиз. Ҳужжатнинг "якуний версияси"га нималар киритилган?
1. Тўловчилар доираси кенгайтирилди
2022 йилдан бошлаб танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС тўловчи корхоналар доираси кенгайтирилади (СК 461-м. 2-қ.). Қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни тўлай олишмайди, балки жами даромад қийматидан қатъи назар, ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар:
q солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари;
q аудиторлик ташкилотлари;
q нотижорат ташкилотлар, шу жумладан бюджет нотижорат ташкилотлар. Бунда ушбу ташкилотлар фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
2. Ягона солиқ даври белгиланди
2022 йилдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг барча тоифаси учун ягона солиқ даври бир ой қилиб белгиланди. Бу шуни англатадики, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қийматидан қатъи назар, барча ҚҚС тўловчилар ҳар ойда солиқ ҳисоботи тақдим этади ва солиқни тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар чораклик асосда ҳисобот топширган ва солиқни тўлаган (СК
...