Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 52 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БОЖХОНА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ

СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА


Президентнинг 17.12.2025 йилдаги "Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-250-сон Фармони қабул қилинди.


Ҳужжат рақамли ечимлар ва хавфларни баҳолашга асосланган ёндашувни фаол жорий этган ҳолда божхона назоратини соддалаштириш ва ташқи савдо операцияларини расмийлаштиришни назарда тутади. Ислоҳотнинг асосий мақсадлари:

тўғридан-тўғри чегарада экспорт ва импорт товарларини расмийлаштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш;

божхона тўловларини кечиктириб тўлаш асосида товарларни эркин муомалага чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга ошириш;

ваколатли иқтисодий операторлар сонини 200 дан ошириш;

божхона аудити қамровини 30 фоизга етказиш.

2026 йил мартдан бошлаб товарларни олдиндан декларациялашда божхона расмийлаштируви учун йиғим 20 фоизга камайтирилади, тўловлар 14 кунгача бўлиб-бўлиб тўланса, фоизлар ҳисобланмайди. Бундан ташқари, импорт қилувчилар даврий декларациялашда товарларнинг ҳар бир партияси бўйича алоҳида божхона тўловларини тўлаш имкониятига эга бўладилар.

Божхона ахборот тизимларида хавфлар мавжуд бўлмаганда декларацияларни расмийлаштириш автоматик равишда амалга оширилади - шу жумладан йирик солиқ тўловчилар ва чекловлар остида бўлмаган экспорт учун ҳам.

Назорат тартиб-таомилларининг бир қисми Чегара қўшинларига ўтказилади, 2026 йил охирига қадар синов тариқасида бир қатор назорат-ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш фақат улар томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, бир нечта йирик чегара божхона постларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

2026 йил июнь ойидан бошлаб бизнес учун божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти

...
Время: 0.0148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск