Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 50 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



ККУдаги ҳаёт


ЕРТЎЛАДА БИЗНЕС ОЧМОҚЧИМАН...


Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларида қандай фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади ва қандай фаолиятни амалга ошириш тақиқланади? Ушбу рўйхат қайси ҳужжат билан тартибга солинган?



НИМАГА РУХСАТ БЕРИЛГАН


Кўп квартирали уйнинг ертўласида амалга оширилиши рухсат этилган ва тақиқланган фаолият турлари рўйхати Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган (15.10.2021 йилдаги 648-сон ВМҚга 1-илова). Низомнинг 10-бандида ертўлаларда қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилган (мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган чекловларга риоя қилган ҳолда):

1) озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);

2) маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхоналар, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соатни созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);

3) умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);

4) банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);

5) алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;

6) газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;

7) бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;

8) гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;

9) рассомчилик ва ҳайкалтарошлик;

10) хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ва идоралари;

11) видео ва фотосуратга олиш ҳамда компьютер хизматлари;

12) таржима ва таҳрир хизматлари;

13) дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;

14) кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;

15) риэлторлик фаолияти;

16) газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;

17) жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;

18) давлат ташкилотларини жойлаштириш;

19) суғурта ташкилотларини жойлаштириш.



НИМАЛАР ТАҚИҚЛАНГАН


Низомнинг 11-бандига кўра, ККУ ертўласида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди:

уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;

кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотлари дўконларини, шунингдек газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;

ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;

10 дан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;

ҳаммомлар ва сауналар;

алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;

жамоат ҳожатхоналари;

маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;

саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;

уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);

яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.

Ертўладан Низомнинг 10-бандида белгиланган фаолият турларидан фарқ қиладиган бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди (Низом 12-б.).



______________________________________



ЕРТЎЛА, АҲОЛИДАН СЎРАЛМАГАН ҲОЛДА,

УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ТОПШИРИЛГАН


Ажойиб кунларнинг бирида... уйимизнинг ертўласи тадбиркорларга берилганидан хабар топдик. Улар тикувчилик корхонасини жойлаштириб, деярли кеча-ю кундуз тикув машиналарида тикишмоқда. Бу қўшниларга ноқулайлик туғдиради - кечаси-ю кундузи ҳаловат йўқ. Бундан ташқари, ертўлага уйнинг кириш йўлагидан кирилади. Бу эса шовқин-сурон, бегона одамлар кирди-чиқдиси, ахлатхона нақд

...
Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск