Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 48 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИНИ
СУҒУРТАЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА
Президентнинг 21.11.2025 йилдаги "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-223-сон Фармони қабул қилинди.
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари:
• қишлоқ хўжалиги хавфини суғурталашнинг самарали тизимини жорий этиш орқали табиий ва техноген офатлар, ёнғинлар, зарарли ҳашаротлар ва касалликлар таъсирида ўсимликлар ва ҳайвонларга етказилган зарарни қоплаш;
• 2030 йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва унинг ишлаб чиқарувчилари хатарларини камайтириш;
• 2030 йилгача бюджет маблағлари ҳисобидан суғурта (суғурта мукофоти) харажатларининг 50 фоизини қоплаш орқали қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш қамровини 50 фоизга етказиш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонунда белгиланган вазифалар ва функцияларни амалга оширадиган, шунингдек суғурта қилдирувчи вазифасини лицензиясиз бажарадиган Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
Суғурта (қайта суғурта) фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилади (календарь
...