Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 47 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

БИЗНЕСНИ КОМПЛЕКС РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА


Президентнинг 14.11.2025 йилдаги "Бизнес юритишни ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-214-сон Фармони қабул қилинди.


Ҳужжатнинг мақсади тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини 90 млрд сўмгача қисқартириш, шунингдек, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларида уларнинг вақтини 15 кунгача тежашдан иборат.

2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги хизматлар "Бизнесни 15 дақиқада бошлаш" тамойили асосида бир вақтнинг ўзида кўрсатилади:

электрон рақамли имзо калитини тақдим этиш;

банк ҳисобварақларини очиш ва фаоллаштириш учун ариза бериш;

фаолиятнинг айрим турлари бўйича лицензия, рухсатнома ёки хабарнома олиш учун ариза юбориш;

кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш;

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини олиш (гувоҳнома солиқ хавфи даражаси аниқлаштирилмаган ҳолда автоматик тарзда бериладиган солиқ тўловчиларга);

онлайн назорат-касса машиналарини онлайн харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;

юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

"Бизнесни 15 дақиқада бошлаш" тамойили доирасида:

тадбиркорлик субъекти ихтиёрий равишда ўз танлови асосида ҳар бир хизматдан фойдаланади;

танланган хизматлар бўйича ягона QR-код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади. Тадбиркорлик субъектларининг бирламчи маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, фирма номи, манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва бошқалар) ўзгарган тақдирда, ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасига, лицензиялар, рухсатномалар ва хабарномаларга идоралараро

...
Время: 0.0047
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш