Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 46 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



ХУМШ ВА ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ЧЕКЛАНИШИ МУМКИН


Кўп қаватли уйларни бошқариш соҳаси яна ўзгариш остонасида турганга ўхшайди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Вазирлик, Қурилиш ва УКХ вазирлиги) "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунга (07.11.2019 йилдаги ЎРҚ-581-сон, кейинги ўринларда - Қонун) ўзгартиришлар киритишга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди. Бу аҳолининг ўз кўп қаватли уйларини бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқига узил-кесил чек қўйиши мумкин.

Гап республика бўйлаб ҳамма жойда жорий этилаётган бошқарув компанияларига муқобил бўлган ХУМШ ва бевосита бошқарув (ўзини ўзи бошқариш) учун жорий этиш таклиф этилаётган чекловлар ҳақида бормоқда. Ўзгартиришларнинг қабул қилиниши ушбу муқобилликни ҳуқуқий контекстдан олиб ташлаши мумкин деган хавотирлар мавжуд. Амалдаги Қонунда ККУни бошқаришнинг учта усулидан бирини танлаш назарда тутилади: БК, ХУМШ, бевосита бошқарув. Сўнгги йилларда ислоҳотчилар бор имкониятларини ишга солиб ширкатлар ва бевосита бошқарувнинг улушини камайтиришга интилиб, БКни танламоқдалар.



ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРУВЧИЛАР УЧУН -

3 ТА КВАРТИРА, ХУМШ УЧУН - ОЛИС ҲУДУДЛАР


Бевосита бошқарув учун тайёрланаётган тузатишларда битта уйда 30 тадан кўп бўлмаган квартира чекловини ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Бу ўзини ўзи бошқаришни йўқ қилиши мумкин бўлган муҳим чекловдир, гарчи у бугунги кунда энг самарали бўлса ҳам. Пойтахтда уйларнинг БКдан чиқиб, бевосита бошқарувга ўтиш тенденцияси кузатилмоқда. УКХ кураторлари негадир бундай уйларни "эгасиз" деб атайдилар ва шу билан Қонуннинг аҳолининг ўз кўп қаватли уйларини бошқариш усулини эркин танлаш ҳуқуқини белгиловчи нормаларини эътиборга олмайдилар.

Амалдаги Қонунга мувофиқ ККУни бевосита бошқаришга битта уйда йўл қўйилади, бунда квартиралар сони кўрсатилмайди.

30 та квартирадан ошмайдиган уйлар, асосан, икки ва уч қаватли эски уй-жой фонди бўлиб, улар таъмирланади, шундан сўнг ўзини ўзи бошқариш муаммоси ўз-ўзидан йўқолади. Аммо кўп хонадонли уйларда яшовчи аҳоли ўзини ўзи бошқаришни афзал кўради ва улар хизмат кўрсатишдан мамнун. Бу эса унинг фойдасига салмоқли далил бўлади. Шу билан бирга, фуқаролар БКнинг ишига норозилик билдирмоқдалар, улар босим остида ва хоҳиш-иродасига қарши ўтказилмоқда.

Қонунга киритилган ўзгартиришлар ширкатларнинг мавжудлигига ҳам путур етказиши мумкин. ХУМШ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият юритувчи нотижорат ташкилотидир. У уй-жой мулкдорлари ташаббуси билан ККУни биргаликда бошқариш ва сақлаш учун ташкил этилади. Яъни, бу бошқарув компанияларига бевосита бошқарув каби муқобил ҳисобланади. Афтидан, ислоҳотчилар ХУМШ ҳам мамлакатда танланган уй-жой фондини БК орқали бошқарилиши йўналишига мос келмайди, деб ҳисоблашади. Шу сабабли, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ширкатларни фа

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск