Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 46 /Қонунчиликдаги янгиликлар
НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИ УЧУН
ЖИНОИЙ ЖАЗО КУЧАЙТИРИЛАДИ
Президентнинг 03.11.2025 йилдаги ПФ-207-сон Фармони билан аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди.
Устувор вазифалар:
• таълим муассасаларида, ўқувчи ва талабалар орасида психофаол моддаларнинг тарқалишига батамом чек қўйиш, ёшларда гиёҳвандлик иллатига муросасиз муносабатни шакллантириш;
• гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний айланмасига қатъий жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали барҳам бериш;
• гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш йўналишларини, Интернет орқали тарқатиш ҳаракатларини, ноқонуний нарколабораторияларни ва наркожиноий уюшмаларни аниқлаш бўйича кенг қамровли тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини йўлга қўйиш;
• гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган кимёвий моддалар (прекурсорлар) айланмаси устидан қатъий давлат назоратини ўрнатиш, гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланувчи тиббиёт муассасалари, фармацевтика корхоналари ва дорихоналарнинг фаолиятини назорат қилиш амалиётига рақамли ечимларни жорий этиш;
• аҳоли, айниқса, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида гиёҳвандлик ҳамда заҳарвандликни ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш.
Жиноят кодексига "Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондига қарши жиноятлар" номли янги бўлим киритилади. Наркожиноятларнинг янги шакллари, усуллари ва уюшганлик даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги қилмишлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни киритилмоқда:
• наркожиноий уюшма ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини уюшган гуруҳ томонидан трансчегаравий усулларда ёки Интернет тармоғидан фойдаланиб ўтказиш;
• гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомалага киритишга ҳокимият (мансаб) ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик (раҳнамолик) қ
...