Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 42 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
МЕВА-САБЗАВОТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ
ЭКСПОРТИ ОШИРИЛАДИ
Президентнинг 08.10.2025 йилдаги ПФ-181-сон Фармони билан янги имконият ва захиралардан фойдаланган ҳолда иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
2025-2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:
• мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда $3,5 млрд га ва 2027 йилда 4 млрд долларга етказиш;
• табиий газ билан кафолатли таъминланган иссиқхона хўжаликларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2026 йилда 620 минг тоннага ва 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш ҳамда ушбу маҳсулотлар экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;
• 2026 йилда қўшимча 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар майдонга мевали дарахт ва сабзавот кўчатларини экишни ташкил этиш.
Иссиқхона хўжаликларининг узлуксиз ишлаши учун қуйидаги имтиёзлар берилади:
• 2026 йил 1 январдан 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади;
• 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзини тўлаш муддати 2028 йил якунига қадар фоизлар ҳисобланмаган ҳолда узайтирилади. Бунда:
- иссиқхона хўжаликларига қўлланиладиган маъмурий ва молиявий жарималар, шунингдек, ҳисобланган барча пенялар тўлиқ бекор қилинади;
- иссиқхона хўжаликларининг банк ҳисобрақамларига депонентланган инкассо топшириқномалари қайтариб олинади;
• юридик ва жисмоний шахсларнинг иссиқхона хўжаликларига ер солиғи ер фонди тоифасидан қатъи назар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган ер солиғи суммаси 2025 йил январь ойидан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилинади;
• қишлоқ
...