Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 41 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



ФУҚАРОЛАРНИНГ УЙНИ САҚЛАШ ВА

КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР УЧУН ҚАРЗЛАРИНИ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА УНДИРИШ

АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


Яқин вақтда Ўзбекистонда кўп квартирали уйларнинг умумий мол-мулкини сақлаш ва коммунал хизматлар учун мажбурий бадаллар ва тўловлар бўйича қарзларни соддалаштирилган тартибда ундиришни белгиловчи янги тартиб ишга туширилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 43-1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.


Қонун лойиҳаси соддалаштирилган тартибда амалга ошириши мумкин бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини кенгайтиради, деб маълум қилади Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати.

Хусусан, қуйидагиларни ушлаб қолиш бўйича ижро ҳужжатларини ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш назарда тутилган:

видеоконференцалоқа хизматлари учун харажатлар;

коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари бўйича қарзлар;

кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллар ва тўловлари бўйича қарзлар;

шунингдек, БҲМнинг 5 баравари миқдоридан ошмайдиган суммага.



НИМА УЧУН БУ ТАРТИБ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ДЕБ АТАЛАДИ?


Соддалаштирилган ижро ишида мажбурий ижро қарздорнинг мулкига (пул маблағларидан ташқари) ундириш қўлланмасдан ва унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланмасдан амалга оширилади. Яъни мулкни ҳибсга олмасдан, қарздорга чиқиб бормасдан, четга чиқишни чеклашсиз ва ҳоказо.

Таклиф этилаётган формат, депутатлар фикрича, қарзларни ундириш самарадорлигини оширишга хизмат қилади, фуқароларни МИБ вакиллари ташрифларида безовталанишдан, шунингдек бошқа тақиқлар ва чекловларни қўллашдан халос қилади.

Соддалаштирилган ижро ишининг тартиби бир неча йил давомида қўлланилмоқда ва ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Гап жисмоний шахслар - қарздорлардан маъмурий жарималар, солиқ қарзи, давлат божи ва почта харажатлари ҳақида кетмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўришга тайёрлашда муҳим жиҳат ҳисобга олинди. Дастлаб қарздор фуқароларнинг банклардаги ҳисобварақларидан масофавий равишда маблағларни ушлаб қолиш таклиф этилган эди. Бироқ муҳокама вақтида бунинг нохуш оқибатларга, шу жумладан томонлар ҳуқуқларининг номутаносиблигига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Парламентдаги оппозиция фракцияси таклифига кўра, маблағларни қарздорнинг даромадларидан - иш ҳақи, стипендия, пенсия, бошқа тўловлардан ундириш амалга оширилиши белгиланди.



АҲОЛИ САРОСИМАГА ТУШИБ ҚОЛМАЙДИМИ?


Албатта, бадаллар ва тўловларни ўз

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск