Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 41 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ИҚТИСОДИЁТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА
АЭРОКОСМИК МАЪЛУМОТЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ КЕНГАЙМОҚДА
Президентнинг 30.09.2025 йилдаги "Иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик маълумотлардан фойдаланишни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги қуйи бўғинида бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-177-сон Фармони қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат давлат бошқаруви, экологик ва ер назорати самарадорлигини ошириш, табиий ресурсларни мониторинг қилиш, шунингдек, аграр соҳага замонавий технологияларни жорий этишни мақсад қилган.
2026 йилдан бошлаб амалга ошириладиган чоралар:
• геология, экология ва ердан фойдаланиш соҳаларида қоидалар бузилиши ҳолатларини аниқлаш учун йилига камида 3 марта давлат космик мониторингини ташкил этиш;
• барча асосий вазирлик ва идораларнинг маълумотлари интеграция қилиниши кўзда тутилган Space Gov Monitoring (SGM) ягона рақамли платформасини яратиш;
• энергетика, транспорт, сув хўжалиги ва космик таълим соҳаларида пилот лойиҳаларни жорий этиш;
• аэрокосмик маълумотлардан фойдаланиш бўйича ҳудудий рейтинг тизимини жорий этиш;
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг ҳудудий ваколатхоналарини ривожлантириш ва кадр салоҳиятини мустаҳкамлаш.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган: қўпол равишда ўрмонларни кесиш, пахтадан кейин қолган пояларни ёқиш ва бошқа ноқонуний ҳаракатлар космик маълумотлар орқали кузатилади. Мониторинг натижалари бўйича ундирилган жарималар ва етказилган зарарнинг маълум қисми агентлик
...