Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 40 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
ЁПИҚ СУД МАЖЛИСЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИНИ
ОШКОР ҚИЛГАНЛИК УЧУН - ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК
26.09.2025 йилдаги ЎРҚ-1084-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ва тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти зиммасига юкланган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда, суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суднинг рухсатисиз суд муҳокамаси маълумотларини ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.
Тилхатда шунингдек Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ мазкур мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик (БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача эркинликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси) ҳақидаги огоҳлантириш акс эттирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 26.09.2025 йилдан кучга кирди.
* * *
Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий
қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
Президентнинг 26.09.2025 йилдаги ПФ-176-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.
2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан 5 минг тадбиркорлик лойиҳасига 4 трлн сўм миқдорида молиявий қўллаб-қувватлаш тақдим этилади.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча инструментлар жорий этилади:
• тадбиркорлик субъектларини "чемпион" тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга миллий ва хорижий валютада 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун банклар орқали ресурслар жойлаштириш;
• банклар томонидан кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва "яшил" иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига ажратилган 500 млн сўмгача кредитларни қуйидаги шартларда қайта молиялаштириш:
- ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, лекин Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача пасайтириш;
-
...