Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 39 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



БК НИМА УЧУН КВАРТИРАЛАР ИЧИДА

ХИЗМАТ КЎРСАТМАЙДИ?


Ҳар бир квартирада вақти-вақти билан аҳолида умумий мол-мулк билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш зарурати туғилади. Масалан, розеткани таъмирлаш, люстра илиш, сантехникани алмаштириш, квартирадаги бошқа носозликларни бартараф этиш каби. Кўпинча булар бош оғриғига айланади - ишни тезкор, сифатли, оқилона нархда ва муаммолар туғилса кафолат билан бажарадиган устани қаердан топиш керак?


Бундай хизматларни бошқарувчи компания кўрсата олармикин? Сўзсиз кўрсатади! Лекин бу соҳа ҳали бизда ўзлаштирилмаган. БК ва кўп квартирали уйдаги жой эгалари ўртасидаги шартномага кўра бошқарувчи ташкилот умумий мол-мулкни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади. Улар уй учун керакли ишлар эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланган тўловлар билан қопланади.

Шартномада квартира ичидаги ишларни бажариш назарда тутилмаган. Бу пуллик хизматлар. Агар аҳоли электрик ёки сантехник керак бўлса, одатда, БК ходимларига норасмий тарзда мурожаат қилади. Бундай ишларнинг сифати учун БК жавоб бермайди ва аҳоли муайян даражада хавф остида қолади. Пул тўлайди, агар нимадир нотўғри бўлса - кимнингдир устидан кимгадир шикоят қила олмайди.

Бошқарув органи, умумий мол-мулкни сақлаш бўйича асосий ишлардан ташқари, қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиши ва ҳатто уларни шартномага киритиши мумкин. Аҳоли уларни асосий, базавий ишлар рўйхатидан ташқари тўлашга келишади. Масалан, консьерж хизматлари, домофонга хизмат кўрсатиш, видеокузатув камералари ва шуларга ўхшашлар. Лекин БК ҳали квартира ичидаги хизматларни кўрсатишга киришмаяпти.



БК НЕГА БУНДАЙ ИМКОНИЯТДАН

ФОЙДАЛАНМАЙДИ?


БК - бу прайс-вараққа пуллик квартира ичидаги хизматларни киритиши ва расмий равишда ушбу йўналишни ривожлантириши мумкин бўлган тижорат тузилмаси. Шунда аҳоли ўз муаммоларини тезроқ ҳал этади, БК эса минимал харажат ва ҳаракатлар билан даромад қилади. Нега улар бундай имкониятдан фойдаланмаяпти?

Биринчидан, ҳозирги вақтда бошқарувчи компанияларда жуда кўп миқдордаги уйлар бирлаштирилган. Эҳтимол, бундай йирик компаниялар жой эгаларининг умумий мол-мулки билан боғлиқ бўлмаган квартиралардаги ишларни майда-чуйда деб ҳисоблаб, улар билан овора бўлишни хоҳлашмаса керак. Айрим йирик БКларда кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича асосий ишларни бажариш учун ходимлар етишмайди. Кўпинча деярли бутун персонал, шу жумладан электриклар, сантехниклар ва бошқалар эрталабдан кечгача ҳудудни тозалашда банд бўлганини кўриш мумкин. Бундай бўлмаслиги керак. Бу қонунчиликни бузган ҳолда бизда амалга оширилган бошқарув органларини йириклаштиришнинг оқибатидир. 150 та ва ундан ортиқ уй бирлаштирилган бундай тузилмаларда самарали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мушкул бўлади. Ходимлар танқислиги ёки "маблағни тежаш"дан, ёки ўзимизда малакали мутахассислар йўқлигидан ёки шуларнинг иккаласидан юзага келади.

Кўплаб БК раҳбарлари квартира ичидаги ишларда алоҳида даромад қилиб бўлмайди, лекин муаммолари етарли бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Масалан, бундай хизматлар кўрсатаётган ўз ходимларини назорат қилиш, ошкораликни таъминлаш қийин бўлади. Ҳозир сантехниклар, электриклар учун бу "қўшимча иш" бўлиб, даромад тўлиғича уларнинг "чап чўнтак"ларига тушади. Уларни асосан иш вақтида, демак асосий ишга зарар етказган ҳолда бажаришга тўғри келади, лекин қайта бажаришга мажбурлаш ҳар доим ҳам мумкин бўлавермайди. Бундай ишларни ижрочилар реклама қилмайди ва БК уларнинг

...
Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск