Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 39 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ

ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ


Президентнинг 19.09.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида"ги ПФ-173-сон Фармони қабул қилинди.


Рўйхатга олишнинг асосий мақсадлари:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш учун 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида Европа статистиклари конференциясининг 2020 йилдаги тавсиялари асосида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;

26 миллион гектар ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, чорва моллари ва паррандалар сонини аниқлаш йўли билан қишлоқ хўжалигига йиллик йўналтирилаётган 25,6 трлн сўм, жумладан 2,2 трлн сўм бюджет маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, соҳадаги хизматлар ҳажмини аниқлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар базасини яратиш;

аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг ўсиш тенденцияларини ҳудудлар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилган ҳолда ижтимоий соҳа объектларини кенгайтиришга йиллик йўналтирилаётган 25,2 трлн сўмнинг манзилли сарфланиши;

халқаро даражада қиёсланувчи маълумотларни шакллантириш орқали мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш.


РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

Рўйхатга олишни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий

...
Время: 0.0181
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш