Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 34 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ШАХСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА
ЯНГИ ЧОРАЛАР ТАСДИҚЛАНДИ
Президентнинг 12.08.2025 йилдаги "Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-247-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, солиқ солиш базасини кенгайтириш, жисмоний шахсларни қонуний тадбиркорликка рағбатлантириш ҳамда давлат органлари ва молиявий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатнинг асосий йўналишлари:
1. Махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. 2030 йил 31 декабргача мамлакатда махсус ҳуқуқий режим амалиётга татбиқ этилади. У қуйидагиларни назарда тутади:
• давлат ва молиявий хизматларни тўлиқ онлайн олиш;
• автоматик рўйхатдан ўтиш, солиқ тўлаш ва ҳисобот тақдим этиш;
• банк ва тўлов тизимлари билан интеграция;
• биометрик идентификация ва СМС орқали тасдиқланган ҳужжатларнинг юридик кучга эга бўлиши.
Бу режим якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга тааллуқли.
2. Рақамли платформалар яратилади. Умумий функционалга эга рақамли платформалар яратилади. Улар орқали қуйидагилар амалга оширилади:
• ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказиш;
• бухгалтерия ва солиқ ҳисоби;
• тўловлар, электрон ҳамёнлар орқали
...