Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 33 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ



УЖКХ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ 19 ДАСТАГИ


Кўп квартирали уйлардаги жой эгалари билан бошқарувчи компаниялар ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар "истеъмолчи - хизматлар ижрочиси" схемаси бўйича йўлга қўйилади. Шунинг учун уй-жой қонунчилиги ва коммунал хизматлар кўрсатишни тартибга солувчи НҲҲдан ташқари, бу муносабатлар "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон ЎРҚ, бундан кейин - Қонун) таъсири остига тушади. Буни уй-жой коммунал соҳасида ишлар ва хизматлар бажарилишига нисбатан кўриб чиқамиз.


1. Истеъмолчи ва хизматлар ижрочиси тушунчалари

Истеъмолчи - фойда чиқариб олиш билан боғлиқ бўлмаган шахсий истеъмол ёки бошқа мақсадларда товар сотиб олувчи, иш (хизмат)га буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўлган фуқаро (жисмоний шахс).

Ижрочи - уй-жой коммунал, таъмирлаш-қурилиш ва хизмат кўрсатишнинг бошқа соҳаларида шартнома бўйича истеъмолчи учун ишларни бажарадиган ёки хизматлар кўрсатадиган корхона, ташкилот, муассаса, якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар.

(Қонун 1-м.)


2. Ўзаро муносабатларнинг асоси - шартнома

Шартнома - сифат, миқдор, муддат, нарх ва бошқа шартлар тўғрисида истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги оғзаки ёки ёзма келишув бўлиб, унга мувофиқ иш бажарилади (хизмат кўрсатилади).

(Қонун 1-м.)


3. Хизмат хавфсиз бўлиши керак

Иш (хизмат)нинг хавфсизлиги - бу иш ёки хизмат натижаларидан фойдаланишнинг одатдаги шароитларида истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига ва атроф-муҳитга зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ хавф хатарнинг йўқлиги.

(Қонун 1-м.)


4. Нуқсонли хизмат

Иш (хизмат)нинг нуқсони - уларнинг норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, шартнома шартларига ёки иш (хизмат)нинг сифатига одатда қўйиладиган талабларга номувофиқлиги.

Иш (хизмат)нинг жиддий нуқсони - иш (хизмат)дан белгиланган мақсадда фойдаланиб бўлмайдиган қилиб қўядиган ёхуд бартараф этиш учун кўп меҳнат ва вақт сарфлаш талаб қиладиган камчилик.

(Қонун 1-м.)


5. Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари

Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иш (хизмат), шунингдек ижрочи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

иш (хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;

иш (хизмат)нинг хавфсиз бўлишини талаб қилиш;

ҳаёти, соғлиғи ва мул-мулки учун хавфли нуқсони бўлган иш (хизмат), шунингдек ижрочининг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш.

(Қонун 4-м.)


6. Хизмат ҳақидаги ёлғон маълумот истеъмолчига зарар етказса..

Хизматлар ижрочиси истеъмолчига ўзи реализация қилаётган хизматлар ҳа

...
Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск