Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 33 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ


Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш ва енгиллаштиришга, шунингдек интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган 08.08.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1080-сон Қонун қабул қилинди.


Жиноят кодекси муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузишга оид модда билан тўлдирилди. Хусусан, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш - БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёхуд хизмат мавқеидан фойдаланиб, ОАВдан фойдаланиб, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

...
Время: 0.1106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск