Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 31 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИДА ИЖРО ИНТИЗОМИНИ
МУСТАҲКАМЛАШ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Президентнинг 25.07.2025 йилдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-117-сон Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатда давлат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланган. Асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
• Қонунлар, фармонлар, қарорлар ва Президент топшириқларининг ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
• Ислоҳотларнинг натижадорлигини тизимли ўрганиш ва ҳудудларда ижро интизомини мустаҳкамлаш;
• Ижрони таъминлаш бўйича раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;
• Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш;
• Назорат жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.
Ҳисоб палатасига Президент фармонлари, қарорлари, топшириқлари ва буйруқларининг ижросини назорат қилиш бўйича кенгайтирилган ваколатлар берилади, жумладан:
• Аҳоли ва бизнес учун қонун ҳужжатларининг самарадорлиги ва маблағларнинг мақсадли сарфланишини таҳлил қилиш;
• Ижро интизомини мустаҳкамлаш ва мансабдор шахслар масъулиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• Қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
• Президент Администрациясини ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
• Қонунчилик ва топшириқларнинг ижросини таъминлашда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ижрони назорат қилишни кучайтириш мақсадида махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Бу гуруҳларга Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киради ҳамда улар қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари:
• Давлат органларига қонунчилик ва топшириқларни самарали ижро этишда кўмаклашиш;
• Ижрога тўсқинлик қилувчи омилларни ани
...