Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 28 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
қандай қўллаб-қувватланади
Президент 07.07.2025 йилдаги "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги ЎРҚ-1073-сон Қонунни имзолади. У газлар чиқарилишини тизимли тартибга солиш ва камайтиришга, шунингдек "яшил" ташаббусларни рағбатлантиришга қаратилган. Ҳужжат ярим йилдан кейин кучга киради.
Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклашнинг асосий тамойиллари:
• иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш шароитида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
• қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш устуворлиги;
• давлатнинг иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш зарурати;
• иссиқхона газлари чиқарилиши тўғрисидаги ҳисоботларнинг мажбурийлиги ва шаффофлиги;
• иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши;
• иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш бўйича ёндашувларнинг илмий асосланганлиги, тизимлилиги ва тўлиқлиги.
Қонун билан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга "яшил" лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.
Шу билан бирга, бундай лойиҳаларни амалга ошириш натижасида эришилган барча қисқартирилган иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш тўлиқ давлат ихтиёрида бўлади.
"Яшил" лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади, бу эса шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси "яшил" лойи
...