Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 26 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
ЯНГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ БИЛАН
МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БИР ЙИЛГА ТУЗИЛАДИ
Президент томонидан "Давлат фуқаролик хизматини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат фуқаролик хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармони имзоланди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси ҳамкорлигида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг ягона тизими жорий этилади.
2026 йил 1 январдан:
• биринчи марта ишга қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади, кейинчалик - фаолиятнинг ижобий натижаларига қараб номуайян муддатга узайтирилади;
• давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган хизматчилар "Давлат хизматига кириш" мажбурий махсус курсларини, кейинчалик эса камида 3 йилда бир марта малака ошириш курсларини ўтайди, курслар якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари баҳоланади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларига камида 500 нафар номзоддан ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларига камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади.
Шунингдек, маҳаллада фаолият юритаётган ва охирги икки йил давомида ижобий натижа кўрсатган 1 000 нафар маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилиб, улар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан танловдан ташқари лавозимга тайинланади.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш "hrm.argos.uz" электрон тизими таркибидаги "Хизмат сафари" ягона модулида амалга оширилади. Бунда:
• хизмат сафарлари режалари
...