Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 21 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Паррандачилик маҳсулотларини

ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари

берилмоқда


Президент 16.05.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1063-сон Қонунни имзолади.


Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ, паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари 2030 йил 1 январга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари 2027 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

фойда солиғи - бино ва иншоотлар, ер участкаларини ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича;

мол-мулк солиғи ва ер солиғи - ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаб турган ер участкалари бўйича.

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонун пиво ва пиво ичимликлари, шунингдек тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилишини назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.05.2025 йилдан кучга кирди.



* * *


ОДАМ САВДОСИ УЧУН

ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ


Президент томонидан 19.05.2025 йилдаги "Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1065-сон Қонун имзоланди.


Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда одам савдоси учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазо назарда тутилган:

икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

ҳ

...
Время: 0.0111
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш