Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 20 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
АЙРИМ ОИЛАЛАР ПАССИВ ДАРОМАД ОЛАДИЛАР
Президент томонидан 8.05.2025 йилдаги "Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-84-сон Фармон имзоланди.
2025 йил 15 майдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга тақсимланади.
"Қизил" тоифага оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
• аъзоларининг камида бир нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган оила;
• парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган оила;
• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган оила;
• боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила.
"Сариқ" тоифага оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.
"Яшил" тоифага оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан бир ярим бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
• оила "қизил" ёки "сариқ" тоифадан чиқарилган бўлса;
• оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.
2025 йил 1 июндан бошлаб:
• қонунчилик ҳужжатларида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади;
• давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда "сариқ" тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, "қизил" тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;
• камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан "яшил" тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ўн икки ой муддатга сақлаб қолинади;
• "қизил" тоифага киритилган оилаларга пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.
Қуйидагилардан бошлаб:
• 2025 йил 1 июндан бошлаб "қизил" тоифага киритилган оилаларнинг "аъло" баҳоларга ўқийдиган талаба қизларига Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси
...