Умная подшивка
2025 й. / СБХ / 19 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган
ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
Президент томонидан 5.05.2025 йилдаги "Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1061-сон Қонун имзоланди.
Ер кодексига киритилаётган қўшимчалар билан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари, уларни ўзгартириш тартиби ва рухсат этилган фойдаланишнинг белгиланган асосий туридан қатъи назар ер участкаларидан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ҳудуднинг функционал зоналаштирилишини белгиловчи шаҳарсозлик ҳужжатлари билан асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи тури сифатида белгиланади.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури ер участкаси қайси фаолиятни юритиш мақсадлари учун мўлжалланган бўлса, ўша фаолиятнинг асосий турини акс эттиради.
Ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш тури ер участкасидаги фаолият тури бўлиб, уни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ва шаҳарсозлик регламентида белгиланган шартларга риоя этиш талаб қилинади.
Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг ёрдамчи тури ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига ёки ер участкасидан шартли рухсат этилган фойдаланиш турига нисбатан қўшимча ҳисобланадиган, мустақил бўлиши мумкин бўлмаган ва фақат ушбу турлар билан биргаликда амалга ошириладиган ер участкасидаги фаолият туридир.
Рухсат этилган фойдаланишнинг белгиланган туридан қатъи назар ер участкасидан:
• геодезия пунктларини, чегара, ахборотга доир ва бошқа белгиларни жойлаштириш;
• муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини сервитут шартларида жойлаштириш;
• муҳандислик ҳамда геологик қидирув ва тадқиқотларни амалга ошириш;
• бинолар ва иншоотларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун зарур бўлган асосий воситаларни, қурилишга доир ҳамда бошқа материалларни бундай қурилиш ёки реконструкция қилиш даврида қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштириш;
• шаҳарсозлик регламентлари талабларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини жойлаштириш;
• ерларни рекультивация қилишни амалга ошириш;
...