Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 15 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
БЕЛГИЛАНДИ
Президент томонидан 25.03.2025 йилдаги "Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-57-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжатда давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланган:
• 2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
• 2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини икки баробарга ошириш;
• 2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
• 2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.
2025 йил 1 июлдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бошқа тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи "Толлинг операциялари" модули амалиётга жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
• ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;
• "Ғишткўприк", "
...