Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 14 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЁШЛАР ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ


Президент томонидан 26.03.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-61-сон Фармон имзоланди.


Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан 2025 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Креатив индустрия парки ва унинг ҳудудлардаги филиаллари, ушбу филиалларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблар ташкил этилади. Парк фаолиятини бошқариш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муассислигида ташкил этиладиган Креатив индустрия парклари дирекцияси томонидан амалга оширилади.

2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:

ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш;

резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш. Бунда резидентлар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

Креатив индустрия субъектларини креатив парк резидентлигига қабул қилиш ҳамда тегишли резидентларга имтиёзларни қўллаш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.

Хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг янги

...
Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск