Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 12 /Қонунчиликдаги янгиликлар
Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ
Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин
ЖСТ ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛАШТИРИЛМОҚДА
Президент томонидан 14.03.2025 йилдаги "Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-47-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Президентнинг ва Ҳукуматнинг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш тартиби бекор қилинмоқда.
Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
• Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди - 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда мазкур ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипакнинг ҳар бир килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим;
• Ўзбекистон божхона чегараси орқали ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104 коди) олиб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида ундириладиган йиғим бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга айрим турдаги хом ашё товарлари ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан экспорт божхона божлари жорий этилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.03.2025 йилдан кучга кирди.
* * *
ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ ИСЛОҲ ҚИЛИНМОҚДА
Президентнинг 11.03.2025 йилдаги "Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-100-сон қ
...