Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ
ҚАЙТА ТАҚСИМЛАШМИ ЁКИ
БОШБОШДОҚЛИК?
Афтидан, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида катта қайта тақсимлаш ишлари якунланмоқда. ККУни бошқаришнинг қонунларда кафолатланган учта усулидан унинг ташаббускорлари фақат биттасини - бошқарувчи компанияларни қолдиришни мўлжаллашаётганга ўхшайди. Пойтахтда қолган ХУМШлар ва ўзини ўзи бошқаришдаги уйларга босим ўтказишнинг яна бир тўлқини бошланди. Ҳокимиятлар уларни, амалдаги қонунларга қарамасдан, мажбурий тартибда бошқарувчи компанияларга киритишга ҳаракат қилмоқда. "Норма" содир бўлаётган ҳолатларни мавзувий сонининг саҳифаларида батафсил ёритиб келган.
Бир неча йил олдин бошланган ушбу соҳани қайта ташкил этиш кампаниясини ислоҳотчилар оптималлаштириш ёки йириклаштириш деб атадилар. Аҳоли номидан БКлар бошқаришнинг қолган усуллари: ширкатлар ва ўзини ўзи бошқаришни "ютиб юбориши" кераклиги ҳақида қарор қабул қилинди. Аммо бу Уй-жой кодекси, "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунни бузиш ҳисобланади, чунки уларда мулкдорларнинг умумий йиғилишда бошқарув шаклини эркин танлаш ҳуқуқи назарда тутилган. Аксарият ҳолларда бу жараён аҳолининг розилигисиз ХУМШ ва ўзини ўзи бошқаришдагиларнинг раҳбарларига қаттиқ босим ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда.
ҲАР БИР МАҲАЛЛАГА
БИТТА БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯ
Бугунги кунда бу кампаниянинг босқичларини аниқ белгилаш мумкин. У профессионаллаштириш йўлига ўтишдан бошланди. Бу яхши иш - уй-жой соҳаси доимо уйларни профессионал бошқариш ва уларга хизмат кўрсатишга муҳтож. Пойтахтда БКларни оммавий ташкил этиш бошланди. Шу билан бирга ширкатларни қайта ташкил этиш ҳам содир бўлди. Ислоҳотчилар аҳоли фикрини ҳисобга олмасдан ХУМШларни аллақачон шакллантирилган компанияларга ўтишга ёки бошқарув усулини БКга алмаштиришга мажбурлай бошладилар. Кейин оптималлаштириш ҳақида эълон қилдилар. Амалдорларнинг кўрсатмасига биноан, қайси уйлар қаерга тақсимланишини белгилаб, бошқарувчи компанияларда бўлиниш-қўшилиш-йириклаштириш бошланди. Энди эса мақомини сақлаб қолишга муваффақ бўлган қолган ХУМШ ва ўзини ўзи бошқаришдаги уйларни ҳам БКга топширишни хоҳлашяпти. Улар қонунбузарликларга қарши ҳаракатларга қаршилик қилишда давом этмоқдалар, ҳеч нимага қарамай ўз мавқеини сақлаб туришга уринишмоқда, аммо босимга бардош бериш жуда қийин бўлмоқда. Бу катта қайта тақсимлаш "Бир маҳалла - бир бошқарувчи компания" схемасига жойлаштирилган улкан бошқарувчи компанияларни яратишга олиб келди. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Қонунлар четлаб ўтилди? Буёғига нима бўлади?
ҲОКИМНИНГ ҚАРОРЛАРИ
ҚОНУНЛАРДАН УСТУНМИ?
Аммо ККУдаги жой мулкдорларининг учта бошқарув усулидан бирини танлаш ҳуқуқи ҳанузгача амал қилмоқда. Бу борада қонунларда ҳеч нарса