Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 10 /Қонунчиликдаги янгиликлар
УЧУН ЖАРИМА СОЛИНАДИ
Президент томонидан 3.03.2025 йилдаги "Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-1042-сон Қонун имзоланди.
МЖТКга киритилаётган қўшимчага кўра, ўлчами 500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, жарима БҲМнинг 50 бараварини ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.06.2025 йилдан кучга киради.
* * *
ТОВАРЛАР, ХИЗМАТЛАР ВА ИШЛАРГА
ЭКСКЛЮЗИВ ҲУҚУҚЛАР КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ
Президент томонидан 28.02.2025 йилдаги "Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-35-сон Фармон имзоланди.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва Президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга фақат қуйидаги мақсадлар учун берилади:
• конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
• табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.
Маълумот учун: Мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ёки сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш учун қуйидагилар асосида тақдим этилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида эътироф этилади: • қонунчилик ҳужжатлари |