Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 08 /Қонунчиликдаги янгиликлар
" БАНКЛАРДАГИ ОМОНАТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ
КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН
ЯНГИ ТАҲРИРДА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Президент 18.02.2025 йилдаги "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги ЎРҚ-1031-сон Қонунни имзолади.
Энди кафолатланган омонат суммаси битта банкдаги битта омонатчи учун 200 млн сўмни ташкил этади. Омонатчи қолган суммани банкдан суд тартибида ундириб олиши мумкин.
Ушбу талаб қонун кучга киргандан кейин жойлаштирилган янги омонатларга нисбатан қўлланилади. Агар банк мижози қонун кучга киргунга қадар очилган омонатга эга бўлса, у суммадан қатъи назар тўлиқ кафолатланади.
Ҳужжатнинг яна бир янгилиги шундаки, нафақат жисмоний шахслар, балки тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларнинг омонатлари ҳам кафолатланади.
Омонатларни кафолатлаш ва ўрнатиш омонатчиларни ҳимоя қилиш учун зарур. Банк тугатилса, омонатчилар ўз маблағларини қайтариб олишлари мумкин. Бундан ташқари, Марказий банкнинг фикрича, бу банкларни юқори фоиз ставкалари орқали эмас, балки барқарор фаолият юритиш орқали рақобатлашишга ундайди.
Омонатларни кафолатлаш агентлиги давлат муассасаси бўлиб, у банклардаги омонатлар ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Банклар Жамғармага бир марталик, календарь ва махсус бадаллар тўлайдилар.
Омонатчиларга компенсация тўлаш муддатлари ўзгарди. Илгари омонатларни қайтаришнинг бошланиш муддати 83 кун эди, энди у 20 иш кунигача қисқартирилди ва босқичма-босқич 7 иш
...