Умная подшивка
2025 й. / Норма маслахатчи / 06 /Қонунчиликдаги янгиликлар
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ
МЕЪЁРЛАРИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
3.02.2025 йилдаги "Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-1023-сон Қонун қабул қилинди. У 6 ойдан сўнг кучга киради.
Қонун озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ва аҳолини озуқавий қийматга эга бўлган маҳсулотлар билан таъминлаш, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёни ишлаб чиқаришга қаратилган.
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги асосий тамойиллар:
• аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг барқарорлиги;
• озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлиги (ошкоралиги);
• озиқ-овқат маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш;
• аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда камситишга йўл қўймаслик.
Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келган тақдирда ушбу соҳада тезкор чораларни белгилайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади - мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёни ишлаб чиқ
...