Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 05 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ДАВЛАТ ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ

ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРАДИ


Президентнинг 28.01.2025 йилдаги ПФ-13-сон Фармони билан фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қўшимча вазифалар юкланди:

биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари индустриясини ривожлантириш;

маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;

фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.


НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ

ЯНГИ ТАРТИБИ


2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бунда маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.

Рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади. Ушбу дори воситаларининг улгуржи ва чакана нархлари чекланган улгуржи ва чакана референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди.

Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно).

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар қуйидаги ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади:

хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 3 фоиз юқори бўлса - ҳар йилнинг январь ва июль ойларида;

хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 5 фоиз юқори бўлса - муддатидан аввал.


ФАРМАЦЕВТИКА МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ


Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фармацевтика корхоналарининг барқарорлик рейтинги асосида қуйидагилар назарда тутилади:

маҳаллий корхона - ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситаларидан бирини АҚШнинг "Food and Drug Administration" (FDA) ташкилотида ёки Европа Иттифоқ

...
Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск