Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 04 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ


НАШРИМИЗДА ЁРИТИЛГАН МАВЗУЛАР


2025 йилга қадам қўйганимиздан кейин ўтган йилда ёритган мавзуларимизни бир ёдга олайлик. Кўп квартирали уй-жой фонди бошқаруви соҳаси учун қандай йил бўлди? Қандай бўлмасин, биз уни яшаб ўтдик ва келажакка умид билан қарашни хоҳлаймиз. Ўтган йил осон бўлмади. ККУни бошқаришнинг энг мақбул йўлларини излаш давом этди. Биз бу жараённи "Норма маслаҳатчи"нинг мавзувий сонида акс эттирдик: янги ҳужжатларнинг моҳиятини тушунтирдик, муаммолар ва уларнинг сабабларини аниқладик, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ечим йўлларини таклиф қилдик, ўқувчилар саволларига жавоб бердик. Келинг, ККУни бошқариш соҳасида йил тенденциясини белгилаб берган айрим мақолаларни ёдга оламиз.


           

ЎЗБЕКИСТОН ЧИҚИНДИЛАРНИ АЛОҲИДА ЙИҒИШ БОРАСИДА

ЯНА БИР ҲАРАКАТНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

                 

2024-2026 йилларда Тошкент шаҳрида, Ангрен, Андижон, Бухоро, Термизда ва Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудидаги чиқинди йиғиш пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилади. Бу Президентнинг "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш чоралари тўғрисида"ги Фармонида назарда тутилган ("Норма маслаҳатчи"нинг 2024 йил 12 мартдаги 11-сони).



ФУҚАРОЛАР ЧИҚИНДИ УЧУН ҚАРЗИ БЎЛСА,

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЧУН ТЎЛОВ ҚИЛА ОЛМАЙДИ,

КВАРТИРА ЁКИ АВТОМОБИЛЬ СОТИБ ОЛОЛМАЙДИ


Ўзбекистонда чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қарздорлиги бўлган абонентлардан электр энергияси учун тўловлар қабул қилиш вақтинча чекланади.

Бу Президентнинг "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш чоралари тўғрисида"ги Фармонида белгиланган ("Норма маслаҳатчи"нинг 2024 йил 12 мартдаги 11-сони).



УКХ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР БЕЛГИЛАНДИ


2024 йил 29 январда мамлакат Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида УКХ, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари эълон қилинди. Улар орасида:

ўзбошимчалик ва ноқонуний қурилишлар устидан назоратни кучайтириш;

арзон уй-жой;

иссиқлик таъминоти тизимини танлашга табақалаштирилган ёндашув;

тажриба сифатида республиканинг беш шаҳрининг сув таъминотига хусусий шерикларни жалб қилиш;

ККУдаги ертўлаларни ижарага беришнинг янги тартибини ишлаб чиқиш;

бошқарувчи компанияларни соғломлаштириш бўйича чоралар кўриш;

коммунал хизматлар учун ягона биллинг ҳисобини яратиш ва бошқалар ("Норма маслаҳатчи"нинг 2024 йил 9 апрелдаги 15-сони).



2-УРИНИШ. УЙДАГИ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА БАДАЛ ВА

ТЎЛОВЛАРНИНГ МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан ККУдаги умумий мулкни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш, шунингдек уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун бадал ва тўловларнинг минимал миқдорлари тасдиқланди. Ҳисоб-китобда Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган миқдорларни белгилаш тартибига таянилди. Янгилик уй-жой фонди ҳолатини яхшилашга қаратилган. Минимал бадалларга ҳар икки йилда бир марта тузатиш киритилиши назарда тутилган ("Норма маслаҳатчи"нинг 2024 йил 28 майдаги 22-сони).



БУЙРУҚ ҚОНУНДАН УСТУНМИ?

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУҚУҚИЙ БАҲО БЕРИШИ КЕРАК


Кўп квартирали уйларда яшовчилар умумий мол-мулкни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш, шунингдек ККУга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича минимал тарифлар жорий этилганидан норози бўлишмоқда, чунки ҳ

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск