Умная подшивка

2025 й. / Норма маслахатчи / 02 /

Қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

АТТРАКЦИОНЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ҚАНДАЙ ТАЪМИНЛАНАДИ


Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2024 йилдаги "Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни ва Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 886-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат билан ққуйидагилар тасдиқланди:

Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент;

Аттракционларни ҳисобга олиш ҳамда уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғғрисидаги низом.

Регламент Ўзбекистон ҳудудида аттракционлардан фойдаланишда инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек уларда хавфсизлик бўйича чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиши ва бажарилиши лозим бўлган ягона талабларни белгилайди.

Регламентда аттракционлар Регламент талабларига мувофиқ бўлган ва мувофиқлик процедурасидан ўтган тақдирда муомалага киритилиши назарда тутилган.

Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, ФВВ, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек бошқа ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

Аттракционларнинг давлат реестрини юритиш мақсади уларнинг маълумотлар базасини яратиш, саноат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек рўйхатга олинган аттракционлар ва улардан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисидаги тизимли маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлашдан иборат.

Реестрни юритиш Қўмитага юкланади ва қуйидаги процедураларни ўз ичига олади:

рўйхатга олиш рақамини кўрсатиш орқали аттракцион тўғрисидаги зарур маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;

аттракцион тўғрисидаги маълумотларни даврий янгилаб бориш ёки уларни реестрдан ўчириш.


...
Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск