ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 13-мҳ-сон "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.11.2023 й. 3137-3-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.11.2023 й.
N 3137-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ
01.11.2023 й.
N 13-мҳ
БУЙРУҒИ
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган
олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига
ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш
ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.И. Икрамов
ИЛОВА
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган
олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига
ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш
ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банддаги "спортни ривожлантириш вазирининг" деган сўзлар "ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 13 ноябрь