ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2023 й. ПҚ-266-сон "Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2023 й.

N ПҚ-266



ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМА ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ

СУВ ТАЪМИНОТИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

(2-БОСҚИЧ)" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, вилоятнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:


1. Осиё инфратузилма инвестициялари банки (кейинги ўринларда - ОИИБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш доирасида:

а) 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 248,40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 281,25 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

ОИИБ қарзи - 248,40 миллион АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона имтиёзлари кўринишида - 32,85 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил (2023-2027 йиллар) этиб белгиланганлиги;

г) лойиҳани амалга ошириш даврида фоизлар, мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақи кўринишидаги молиявий харажатлар ОИИБ қарзи ҳисобидан амалга оширилиши;

д) Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Бош прокуратура ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан ўтказилган ўрганиш натижаси бўйича харажатлар (74,5 миллион АҚШ доллар) иқтисод қилиниши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) "Ўзсувтаъминот" АЖ лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда ОИИБнинг қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

б) Бухоро вилояти ҳокимлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда лойиҳанинг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ОИИБ қарзларининг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳаси бўйича ОИИБнинг асосий қарзини, мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида ОИИБ қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ;

"Бухоро сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Бош прокуратура ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 5-иловага мувофиқ Бухоро вилоятининг лойиҳа билан қамраб олинмаган ҳудудларида жами 1 157,2 км ичимлик сув ва 117,3 км оқова сув тармоқларини, жумладан Жондор туманида 409,3 км, Пешку туманида 305,9 км ва Ромитан туманида 442 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда Бухоро шаҳрида 117,3 км оқова сув тармоқларини қуриш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси номидан ОИИБ билан лойиҳани амалга ошириш учун қарз битимини имзолаш, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси номидан Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ билан ОИИБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш, зарур ҳолларда, ушбу битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОИИБ ўртасида тузиладиган қарз битими ва қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


7. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлар (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


8. Белгилансинки, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси в.б. Д. Азимов зиммасига:

"Бухоро сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ОИИБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш;

"Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ОИИБ Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳига Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан тавсия этилган қўшимча малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш;

лойиҳани амалга ошириш даврида ОИИБ Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш бўйича йиллик харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвалини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш функциялари юкланади.


9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2028 йилдан бошлаб Бухоро вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ОИИБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағни ҳисобга олган ҳолда тўловнинг қолган қисмига зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.


10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


11. Лойиҳа доирасида:

"Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида товар, иш ва хизматларни сотиб олиш бўйича тасдиқланган харид комиссияси таркибига Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2 та вакили киритилсин;

"Ўзсувтаъминот" АЖ лойиҳалаштириш жараёнларида энг тўғри ва оптимал лойиҳа (техник) таклифлари қабул қилиниши устидан назорат ўрнатсин;

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги лойиҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин;

Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура лойиҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда пудрат ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга ичимлик сув ва оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.


12. Қуйидагилар:

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров - лойиҳа бўйича қарз битимини имзолашга ва мазкур битимга асосан қарз маблағларини ўз вақтида жалб қилишга;

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси в.б. Д. Азимов ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов - лойиҳа бўйича маблағларнинг самарали йўналтирилишига, қурилиш-монтаж ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга туширишга;

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари С. Хамидов - лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштиришга, натижадорлигини таъминлашга, тасдиқланган прогноз параметрлари бажарилишини тизимли муҳокама қилиб боришга, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб боришга;

"Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси в.б. Д. Азимов ва Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов - "Бухоро сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашга, тузилган битим шартларига мувофиқ қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 августдаги

ПҚ-266-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳасини

техник-иқтисодий асослашнинг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ

         

Т/р

Харажатлар категориясининг номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси*

    

Молиялаштириш манбаи, шу жумладан:

        

ОИИБ қарзи

Ўзбекистон

Республикасининг

улуши

(қўшилган қиймат солиғини

қоплаш ва божхона имтиёзлари

шаклида)

         

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл. экв.


281 254,80

248 400,00

32 854,80

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, ҳаммаси


минг АҚШ долл. экв.


235 960,30

235 960,30



шу жумладан:






2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг АҚШ долл. экв.


172 884,90

172 884,90


2.2.

Машина ва ускуналар


минг АҚШ долл. экв.


46 146,60

46 146,60


2.3.

Лойиҳани бошқариш ва техник назорат


минг АҚШ долл. экв.


13 881,50

13 881,50


2.4.

Тақсимланмаган харажатлар


минг АҚШ долл. экв.


3 047,30

3 047,30


3.

Молиявий харажатлар


минг АҚШ долл. экв.


12 439,70

12 439,70


4.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш кўринишидаги маблағлар ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ долл. экв.


32 854,80

0,00

32 854,80

         

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари лойиҳа-смета ҳужжатлари батафсил ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш) бўйича тендерлар натижаларига кўра белгиланади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 августдаги

ПҚ-266-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳаси бўйича

ОИИБнинг асосий қарзини, мажбуриятлар учун

воситачилик ҳақи ҳамда бир марталик

воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

       

Қарз миқдори


248,4 млн АҚШ доллари


Қарз муддати


25 йил*


Имтиёзли давр


5 йил


Фоиз ставкаси


SOFR+ 1,29%


Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи

0,25% ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан


Бир марталик воситачилик ҳақи

0,25% умумий қарз миқдоридан

           

минг АҚШ долл.

Йиллар


Тўланадиган

фоизлар

      

Мажбуриятлар учун

воситачилик ҳақи

     

Бир марталик

воситачилик ҳақи

      

Асосий қарзни

қайтариш

     

Жами қайтариладиган

маблағ

       

15.10.2023



280,90

621,00


901,90

15.10.2023


363,60

275,60



639,20

15.02.2024


366,70

227,70



594,40

15.08.2024


966,70

223,70



1 190,40

15.02.2025


973,00

145,20



1 118,20

15.08.2025


1 899,60

140,30



2 039,90

15.02.2026


1 897,30

51,90



1 949,20

15.08.2026


2 955,80

47,4



3 003,20

15.02.2027


2 949,90




2 949,90

15.08.2027


3 543,70




3 543,70

15.02.2028


3 486,00



6 210,0

9 696,00

15.08.2028


3 455,20



6 210,0

9 665,20

15.02.2029


3 330,00



6 210,0

9 540,00

15.08.2029


3 278,00



6 210,0

9 488,00

15.02.2030


3 137,40



6 210,0

9 347,40

15.08.2030


3 100,80



6 210,0

9 310,80

15.02.2031


2 963,10



6 210,0

9 173,10

15.08.2031


2 923,60



6 210,0

9 133,60

15.02.2032


2 788,80



6 210,0

8 998,80

15.08.2032


2 746,40



6 210,0

8 956,40

15.02.2033


2 628,90



6 210,0

8 838,90

15.08.2033


2 569,20



6 210,0

8 779,20

15.02.2034


2 440,20



6 210,0

8 650,20

15.08.2034


2 392,00



6 210,0

8 602,00

15.02.2035


2 265,90



6 210,0

8 475,90

15.08.2035


2 214,80



6 210,0

8 424,80

15.02.2036


2 091,60



6 210,0

8 301,60

15.08.2036


2 037,70



6 210,0

8 247,70

15.02.2037


1 927,90



6 210,0

8 137,90

15.08.2037


1 860,50



6 210,0

8 070,50

15.02.2038


1 743,00



6 210,0

7 953,00

15.08.2038


1 683,30



6 210,0

7 893,30

15.02.2039


1 568,70



6 210,0

7 778,70

15.08.2039


1 506,10



6 210,0

7 716,10

15.02.2040


1 394,40



6 210,0

7 604,40

15.08.2040


1 328,90



6 210,0

7 538,90

15.02.2041


1 226,80



6 210,0

7 436,80

15.08.2041


1 151,70



6 210,0

7 361,70

15.02.2042


1 045,80



6 210,0

7 255,80

15.08.2042


974,50



6 210,0

7 184,50

15.02.2043


871,50



6 210,0

7 081,50

15.08.2043


797,30



6 210,0

7 007,30

15.02.2044


697,20



6 210,0

6 907,20

15.08.2044


620,20



6 210,0

6 830,20

15.02.2045


525,80



6 210,0

6 735,80

15.08.2045


443,00



6 210,0

6 653,00

15.02.2046


348,60



6 210,0

6 558,60

15.08.2046


265,80



6 210,0

6 475,80

15.02.2047


174,30



6 210,0

6 384,30

15.08.2047


88,60



6 210,0

6 298,60

Жами:


88 009,80

1 392,70

621,00

248 400,00

338 423,50

        

*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.

      

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 августдаги

ПҚ-266-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Бухоро вилоятининг сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳаси

доирасида ОИИБ қарз маблағларига хизмат

кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича

улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

       

Йиллар

"Бухоро сув таъминоти"

МЧЖ улуши

Бухоро вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2027


7,3%

92,7%

2028


11,0%

89,0%

2029


13,0%

87,0%

2030


15,0%

85,0%

2031


17,0%

83,0%

2032


19,0%

81,0%

2033


21,0%

79,0%

2034


23,0%

77,0%

2035


25,0%

75,0%

2036


27,0%

73,0%

2037


29,0%

71,0%

2038


31,0%

69,0%

2039


33,0%

67,0%

2040


35,0%

65,0%

2041


37,0%

63,0%

2042


39,0%

61,0%

2043


41,0%

59,0%

2044


43,0%

57,0%

2045


45,0%

55,0%

2046


47,0%

53,0%

2047


48,0%

52,0%

Жами:


27,2%

72,8%

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 августдаги

ПҚ-266-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Бухоро сув таъминоти" МЧЖни молиявий

соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

  

  

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми

      

Ижро муддати

    

Масъул ижрочилар

   

        

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

        

1.

Истеъмолчилар сонини 254 минг нафардан 264 минг нафарга ошириш (қўшимча 10 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш).


1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.


2023 йил

1 сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.


2023 йил

25 декабрь


3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.


2023 йил

25 декабрь


4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчилар билан шартнома расмийлаштириш йўли билан уларни сув таъминотига улаш.


2023 йил

25 декабрь


2.

Ичимлик сув тармоқларини сувни ташиб ичувчи истеъмолчилар уй хўжалигигача олиб кириш.


1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.


2023 йил

1 сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. "Бухоро сув таъминоти" МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


2023 йил

31 декабрь


       

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

        

3.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд дебитор қарздорликларини қисқартириш.


1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.


Доимий


Бухоро вилояти ҳокимлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Мажбурий ижро бюроси, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.


2023 йил

1 сентябрь


3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.


2023 йил

1 декабргача


4. Суд қарори чиққан 100 та ижро варақалари бўйича 673 млн сўм қарздорликни ундириш чораларини кўриш.


2023 йил

1 сентябрь


5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.


2023 йил

1 декабргача


       

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

         

4.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган 15 минг аҳоли истеъмолчиларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг ичимлик сувдан оқилона фойдаланишини таъминлаш ҳамда сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 94 фоиздан 96 фоизга етказиш.


1. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


Доимий


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Сув ҳисоблагич билан таъминланмаган барча истеъмолчиларга белгиланган тарифларга 1,5 орттирилувчи коэффициент қўлланилишини таъминлаш.


Доимий


3. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.


2023 йил

31 декабрь


5.

Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш орқали сув йўқотишлар даражасини қисқартириш.


1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2023 йил

15 сентябрь


"Бухоро сув таъминоти" МЧЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги


2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.


Режа-график

бўйича


3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.


Доимий


6.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш.


1. Таъмирталаб ҳолатдаги 2 та техникани таъмирлаш.


2023 йил

1 сентябрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Информацион технологияларни қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.


2023 йил

15 сентябрь


       

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

         

7.

2023 йил давлат дастурлари доирасида 9 минг аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали корхона истеъмолчилари сонини кўпайтириш ва қўшимча 780 млн сўм даромад олиш.


1. Давлат дастурлари доирасида 360 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 1 та сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.


2023 йил

1 декабрь


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2023 йил

31 декабрь


8.

Корхона маблағлари ҳисобига 9 минг аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали корхона истеъмолчилари сонини кўпайтириш ва қўшимча 395 млн сўм даромад олиш.


1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил

1 сентябрь


"Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Мавжуд 34 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда таъмирталаб 76 та насос ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш.


Режа-график

бўйича


3. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.


2023 йил

31 декабрь


      

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

         

9.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.


1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар чоракда


Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.


Ҳар ярим

йилда


10.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.


1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

1 июль


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти молия бошқармаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши


2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.


Ҳар йили

1 июль


3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.


Ҳар йили

1 июль


     

6. ВАКОЛАТЛИ ВАЗИРЛИК ВА МАҲАЛЛИЙ

ҲОКИМЛИКЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

      

11.

Ичимлик ва оқова сув иншоотлари кадастр рўйхатларини шакллантириш.


Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ичимлик ва оқова сув иншоотларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш чораларини кўриш.


2023 йил

1 октябрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги, "Бухоро сув таъминоти" МЧЖ


12.

Муддати ўтган ташқи қарз мажбуриятларини қоплаш.


"Бухоро вилоятини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш" лойиҳаси (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 февралдаги 67-сон қарори) бўйича юзага келган муддати ўтган қарздорликларини Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.


2023 йил

1 октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, "Асакабанк" АЖ, "Ўзсувтаъминот" АЖ


13.

Истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишлари ҳажмини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.


1. Мазкур "йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида тегишли ҳоким томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини таъминлаш.


Ҳар йили


Бухоро вилояти ҳокимлиги


2. Туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар чоракда ҳокимлар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот берилишини таъминлаш.


Ҳар

чоракда


14.

Маҳаллий пудратчиларни лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларига кенг жалб қилиш.


Маҳаллий пудратчилар орасида тегишли тренинг ва семинарлар ўтказиш.


Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги


15.

Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.


Лойиҳа бўйича ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда мазкур "йўл харитаси"да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.


Ҳар йили

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 7 августдаги

ПҚ-266-сон қарорига

5-ИЛОВА



Осиё инфратузилма инвестициялари

банки иштирокидаги "Бухоро вилоятининг сув

таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш

ва модернизация қилиш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида

иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Бухоро

вилоятининг лойиҳа билан қамраб олинмаган

ҳудудларида  ичимлик  сув  ҳамда  оқова  сув

тармоқларини қуриш бўйича янги лойиҳалар

РЎЙХАТИ*

       

            

Т/р

Туманлар бўйича маҳалла ва кўчаларда

бажариладиган ишлар

     

Ўлчов бирлиги

      

Иқтисод

қилинган

маблағлар

йўналтириладиган

қўшимча ҳажмлар

   

ЖАМИ


1 274,5

I.

        

ПЕШКУ ТУМАНИ БЎЙИЧА

            


305,9

1.

"Валфажир" МФЙ ҳудудидаги Кучкало қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

7,0

2.

"Гулистон" МФЙ ҳудудидаги Чуқурак ва Работ қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,0

3.

"Навоий" МФЙ ҳудудидаги Амир ва Кудрашех қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

22,0

4.

"Қалъа" МФЙ ҳудудидаги Қалъа қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

13,0

5.

"Ўзбек" МФЙ ҳудудидаги Шоботи қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

11,0

6.

"Зандани" МФЙ ҳудудидаги Арабгузар, Кўкчи, Ҳаётобод ва Янгиҳовли қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

17,3

7.

"Хулбор" МФЙ ҳудудидаги Арабдиёр қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

5,5

8.

"Чибағони" МФЙ ҳудудидаги Дегдавон қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

13,0

9.

"Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги Ёрико, Купмири, Қўрғон, Маҳалла Мирон, Миёнижўй ва Омутфаре қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

31,7

10.

ғлон" МФЙ ҳудудидаги Ўғлон қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

3,3

11.

"Хўлбор" МФЙ ҳудудидаги Хўлбор қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

13,2

12.

"Талисобун" МФЙ ҳудудидаги Талисобун қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

19,0

13.

"Чибағони" МФЙ ҳудудидаги Чибағони ва Чалмагадой қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

14,8

14.

"Қучоқ" МФЙ ҳудудидаги Саричашма, Сариоб, Наберажўжа ва Манғитлар қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

18,0

15.

"Хуррам" МФЙ ҳудудидаги Жонхўроз, Чакалон, Юқори Кате, Қуйи Кате, Бирён Хате, Қўрчи ва Ҳурдиёр қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

29,0

16.

"Варахшо" МФЙ ҳудудидаги Имкон, Вахимкор ва Налбодон қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

20,8

17.

"Туркистон" МФЙ ҳудудидаги Хайриоб, Тегирмончи ва Қоровул қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

24,0

18.

"Киёвхўжа" МФЙ ҳудудидаги Қўшчи, Куёвхўжа ва Қумқўрғон қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

25,5

19.

"Обидхўжа" МФЙ ҳудудидаги Шодмин ва Кате қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

9,8

II.

         

ЖОНДОР ТУМАНИ БЎЙИЧА

         


409,3

20.

"Пахтакор" МФЙ ҳудудидаги Пахтакор ва Шодлик қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,5

21.

"Зарафшон" МФЙ ҳудудидаги Зарафшон ва Дўстлик қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

5,6

22.

"Тинчлик" МФЙ ҳудудидаги Бунёдкор қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

3,1

23.

"Жондор" МФЙ ҳудудидаги Монқуфий қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

7,1

24.

"Обод" МФЙ ҳудудидаги Юқориобод, Қуйиобод ва Истиқлол қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

20,1

25.

"Работ" МФЙ ҳудудидаги Работ ва Хўжалик қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,9

26.

"Мирзаён" МФЙ ҳудудидаги Араблар ва Гулзор қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

15,4

27.

"Ёш куч" МФЙ ҳудудидаги Ёш куч ва Юқори Рахимобод қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

9,0

28.

"Мирзаён" МФЙ ҳудудидаги Мирзаён, Обод, Янгиер, Янгиобод ва Озод қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

21,4

29.

қ тепа" МФЙ ҳудудидаги Урганжилар, Хотча ва Чиқир қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

11,5

30.

"Ибн Сино" МФЙ ҳудудидаги Янгибоғ, Асбобсоз, Аминобод ва Юқори Қулончи қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

19,3

31.

"Пўлоти" МФЙ ҳудудидаги Каллазор қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,1

32.

"Далмун" МФЙ ҳудудидаги Далмун ва Коллук қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

10,6

33.

"Хумдонак" МФЙ ҳудудидаги Жўйзар қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,1

34.

"Шўробод" МФЙ ҳудудидаги Эскиён қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

3,4

35.

"Денов" МФЙ ҳудудидага Хофработ қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,2

36.

"Денов" МФЙ ҳудудидаги Денов қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,4

37.

"Болиоб" МФЙ ҳудудидаги Қишлоқча қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,2

38.

"Мурғак" МФЙ ҳудудидаги Мурғак қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

5,4

39.

"Хумин" МФЙ ҳудудидаги Қипчоқ ва Шаҳри Ислом қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

10,2

40.

"Қўлиён" МФЙ ҳудудидаги Қўлиён қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,2

41.

"Истиқлол" МФЙ ҳудудидаги Оқхўжа ва Пасона қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

11,3

42.

"Хумдонак" МФЙ ҳудудидаги Қўшработ қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,7

43.

"Қароли" МФЙ ҳудудидаги Станция Яккатут аҳоли пунктида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,6

44.

"Эроншоҳ" МФЙ ҳудудидаги Яккатут қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,4

45.

"Пахлавон" МФЙ ҳудудидаги Бўрибоғи қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,1

46.

"Мустақиллик" МФЙ ҳудудидаги Ўрикзор, Акка-Чакка, Чорғули ва Бодомзор қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

22,4

47.

"Бахористон" МФЙ ҳудудидаги Хожиканда қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

7,1

48.

"Нурафшон" МФЙ ҳудудидаги Зарафшон, Нурафшон ва Оғар қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

18,2

49.

"Қоровул" МФЙ ҳудудидаги Хўжагухриз, Манғит ва Мохон қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

19,5

50.

"Дарвеши" МФЙ ҳудудидаги Дарвеши қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,2

51.

"Ойтуғди" МФЙ ҳудудидаги Пешқандоқ қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,1

52.

"Табогар" МФЙ ҳудудидаги Табогар қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,5

53.

"Чорзона" МФЙ ҳудудидаги Чорзона қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

4,2

54.

"Қозикенти" МФЙ ҳудудидаги Умархўжа қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

7,2

55.

"Хумин" МФЙ ҳудудидаги Тонгоша ва Рахимобод қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

13,4

56.

"Хўжаҳайрон" МФЙ ҳудудидаги Хўжаҳайрон қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

7,2

57.

"Намгони" МФЙ ҳудудидаги Намгони, Ёбу ва Тўқсабой қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

22,6

58.

"Ромиш" МФЙ ҳудудидаги Янгиобод қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

6,4

59.

"Қозоқон" МФЙ ҳудудидаги Қозоқон, Хушкону ва Дехқонобод қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

18,0

60.

"Қароли" МФЙ ҳудудидаги Қулончи қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,4

61.

"Янгиобод" МФЙ ҳудудидаги Янгимозорқишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

8,1

III.

         

РОМИТАН ТУМАНИ БЎЙИЧА

           


442,0

62.

"Тарнаут" МФЙ ҳудудидаги Маҳалла ва Сардоипоён қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

28,0

63.

"Атторон" МФЙ ҳудудидаги Сардориболо, Шалғами, Атторон, Тағори ва Авлиёхўжа қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

43,0

64.

"Миришкор" МФЙ ҳудудидаги Қуйи Миришкор, Бахрил, Мусича, Юқори Миришкор ва Пайшанба қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

48,0

65.

"Ўба" МФЙ ҳудудидаги Дўрман, Ўба, Работипоён, Мирмулло, Соқижон ва Индамас қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

43,0

66.

"Қалайчорбоғ" МФЙ ҳудудидаги Сичқончи, Акана, Чалли, Алишех, Бўйрабоф ва Истиқлол қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

46,0

67.

"Чандир"МФЙ ҳудудидаги Қуйи Чандир ва Қуйи Чандир-2 қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

16,0

68.

"Қумработ" МФЙ ҳудудидаги Работ, Камкўч, Отар ва Янгиобод қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

34,0

69.

"Боғитуркон" МФЙ ҳудудидаги Ҳазорбоғ, Бойши, Пинжон ва Баҳористон қишлоғида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

41,0

70.

"Ифтихор" МФЙ ҳудудидаги Марвосим, Работак, Маҳалла, Мўри, Пиёхкорон ва Талоқон қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

74,0

71.

"Шўрча" МФЙ ҳудудидаги Қуйи Шўрча, Работи Сулаймон, Янги Шўрча, Юқори Шўрча, Сарикунда ва Ўзбакон қишлоқларида ичимлик сув тармоғини қуриш


км

69,0

IV.

           

БУХОРО ШАҲРИ БЎЙИЧА

          


117,3

-

Янги қурилиш қова сув тармоғи)



102,0

72.

Шарқ-1 мавзеси ҳудудидаги Ширдуддин кўчаси муюлишларини улаш орқали Газли шоссеси бўйлаб "Шарқий" коллекторига туташувчи ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш ("Шарқ" автовокзалининг рўпараси)


км

7,7

73.

Шарқ-1 мавзеси ҳудудидаги (СП-10 КНСни тугатиш мақсадида) Сувчилар шаҳарчаси (поселок Водник) ва муюлишларини улаш орқали Газли шоссеси бўйлаб "Шарқий" коллекторга туташувчи ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

1,6

74.

Шарқ-1 мавзеси ҳудудидаги Маърифат кўчаси муюлишлари билан Газли шоссеси бўйлаб "Шарқий" коллекторга туташувчи ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш (Газ тақсимлаш станцияси)


км

2,5

75.

Гулчорбоғ кўчасида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш (Агрокимё лабораторияси)


км

2,3

76.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Ибн-Сино кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,7(1)-0-S) Д-400 мм оқова сув тармоғига улаш орқали Жарқоқ кўчасида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

0,5

77.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Ибн-Сино кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,7(1)-0-S) Д-400 мм оқова сув тармоғига улаш орқали Истиқлол кўчасида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

0,4

78.

Жаҳон Банки маблағлари ҳисобидан Ибн-Сино кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,7(1)-0-S) Д-400 мм оқова сув тармоғига улаш орқали Зухро кўчасида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

0,3

79.

Оқ Масжид, Ал-Хоразмий, Хилол Бухорий, Элобод кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

1,9

80.

М.Каримов ва Ибн Сино кўчалари кесишмасидаги Шимолий-Шарқий коллекторга улаш орқали М.Каримов, Жондор шоҳ кўчаси, Қизилқум, Х.Шерозий, Чорбаҳосса (муюлишлари билан), М.Мирзаев, Анҳор кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

7,6

81.

Ибн Сино кўчасидаги "Шимолий-Шарқий" коллекторга улаш орқали (Маиший техсоз) Чорбакр кўчаси 1-муюлишда ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

0,9

82.

Ибн Сино кўчасидаги "Шимолий-Шарқий" коллекторга улаш орқали (Талипоч) Анҳор, Талижа ва М.Мирзаев кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

2,3

83.

Ибн Сино кўчасидаги "Шимолий-Шарқий" коллекторга улаш орқали (Новметан канали ёқасида) Фидокор, Тадбиркор, Гўзал ва Адолат кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

2,7

84.

Ибн Сино кўчасидаги "Шимолий-Шарқий" коллекторга улаш орқали Мирдўстим, М. Таробий (муюлишлари билан), Гўзал ва Адолат кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

3,6

85.

"Новметан" канали бўйлаб "Шимолий-Ғарбий" коллекторга уланиш орқали (трикотаж фабрикаси) Султон Жўра (муюшлишлари билан), М.Наршахий, Р.Ҳамроев (муюлишлари билан), Жўбор Берун, О.Хузаев (муюлишлари билан), М.Таробий (муюлишлари билан), Бахт (муюлишлари билан), Гулбаҳор, Шергирон маҳалла кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

9,4

86.

"Новметан" канали бўйлаб "Шимолий-Ғарбий" коллекторга уланиш орқали (трикотаж фабрикаси) "Новметан" канали бўйлаб "Шимолий-Ғарбий" коллекторга уланиш орқали (трикотаж фабрикаси) М.Наршахий, Жўбор Берун, Жўбор Берун 1-муюлиш кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

1,7

87.

"Новметан" канали бўйлаб "Шимолий-Ғарбий" коллекторга уланиш орқали (трикотаж фабрикаси) Жўбор (муюлишлари билан), Кунжи Қалъа, Абай, Шафтолизор, Шафтолизор (муюлишлари билан), Шохмалик ва А.Борбанд кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

4,3

88.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан М.Иқбол кўчасида (вилоят шифохонаси рўпараси) қурилган (BVR/CQ/01-3,34-0-С) Д-600 мм оқова сув тармоғига улаш орқали Хўжа Исмат Бухорий кўчасида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

0,7

89.

Намозгоҳ кўчаси бўйлаб ишлаб турган Д-1200 мм бўлган оқова сув тармоғига улаш орқали Тонг, С.Бухорий, Садри Зиё, М.Музаҳҳиб, А.Мунзим, Ҳ.И.Бухорий, Афшор маҳалла кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

2,3

90.

Хўжа Аловиддин Ғиждувоний кўчасида (муюлишлари билан) ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

4,3

91.

Ғиждувоний кўчасидаги Д-800 мм бўлган оқова сув тармоғига улаш орқали Афросиёб кўчасида (УзГАШК ЛИТИ) ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

0,7

92.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан М.Бурхонов кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,8(1)-0-С) оқова сув тармоғига улаш орқали М.Бурхонов, Кўкча, С.Бохарзий, Шайх ул-Олам, Мироншох кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоғини қуриш


км

2,9

93.

Мушфиқий кўчасида (муюлишлари билан) ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

1,5

94.

"Ўтрор" турар жой массивида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш (М.Таробий)


км

4,5

95.

Дилкушо кўчасидаги Д-800 мм ва Халқобод кўчасидаги Д-1000 мм мавжуд оқова сув тармоқларига улаш орқали Омад, Турон, Т.Қораев, Янгийўл кўчаларида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш


км

3,5

96.

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш (Эски шаҳар)


км

21,0

97.

Шайхон-2, 3, 4, 5 турар жой массивларида ўзиоқар оқова сув тармоқларини қуриш (63-сон Шайхон МФЙ)


км

11,0

-

Тармоқларни реконструкция қилиш

қова сув тармоғи)


км

15,3

98.

Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб Газли шоссеси чорраҳасидан Маърифат кўчаси кесишмасигача (Бухоро халқаро аэропорти) бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

1,4

99.

Намозгоҳ кўчаси бўйлаб Қ.Муртазоев чорраҳасидан А.Тўқай кўчаси кесишмасигача (29-мактаб) бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

1,4

100.

Алпомиш кўчаси бўйлаб Намозгоҳ кўчаси кесишмасидан Навоий шоҳ кўчаси кесишмасигача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

2,0

101.

А.Жомий кўчаси (5-Б аҳоли шаҳарчаси) бўйлаб Пиридастгир кўчаси кесишмасидан Алпомиш кўчаси кесишмасигача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,8

102.

Қ.Муртазоев кўчаси 5/2-уйдан Қ.Муртазоев кўчаси бўйлаб (РК-2) Қ.Муртазоев кўчаси бўйлаб оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,4

103.

Қ.Муртазоев кўчаси 3/3-уйдан Қ.Муртазоев кўчаси 4-уйгача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,3

104.

Қ.Муртазоев кўчаси 9/1-уйдан Қ.Муртазоев кўчаси 8-уйгача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,3

105.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Пиридастгир кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,10(1)-0-С) оқова сув тармоғига улаш орқали Навоий шоҳ кўчаси 21-уйгача бўлган ўзиоқар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,5

106.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Пиридастгир кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-2,10(1)-0-С) оқова сув тармоғига улаш орқали Қ.Муртазоев кўчаси 9/1- уйгача бўлган ўзиоқар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,5

107.

СП-3 дан Зулфия кўчасидаги 17-уйгача оқова сув коллекторини реконструкция қилиш


км

0,8

108.

СП-4 дан М.Иқбол кўчасидаги 5/2-уйгача (19-мактаб) бўлган оқова сув коллекторини реконструкция қилиш


км

0,3

109.

СП-4 дан Қ.Муртазоев кўчасидаги 4/2-уйгача бўлган оқова сув коллекторини реконструкция қилиш


км

0,5

110.

СП-4 дан "Бухоро" кинотеатригача бўлган оқова сув коллектори


км

0,6

111.

Шарқ-1 мавзесидаги 3-уйдан "Шарқий" коллекторгача ("Фрегат" ресторани) бўлган оқова сув коллекторини реконструкция қилиш


км

1,0

112.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қурилган коллектордан гравитацион оқова сув И.Каримов (БВК/CҚ/01-1.5-0-С лойиҳаси) кўчаси бўйлаб Алпомиш кўчаси 11/3-сон турар жой биносигача, Жаҳон Банки маблағлари ҳисобидан И.Каримов кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-1,510-0-С) оқова сув тармоғига улаш орқали Алпомиш кўчаси 11/3-уйгача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,6

113.

Алпомиш кўчасидан ("Жилгородок" бекати) Алпомиш кўчасидаги 6/3-уйгача бўлган оқова сув коллекторини реконструкция қилиш


км

0,5

114.

Алпомиш кўчаси 11/4-уйдан Алпомиш кўчаси 74/6-уйгача бўлган ўзиоқар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,4

115.

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Мустақиллик кўчасида қурилган (BVR/CQ/01-1,510-0-С) (аввалги "Мелодия" бар) оқова сув тармоғига улаш орқали Мустақиллик кўчаси 58/3-уйгача бўлган оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,4

116.

А.Жомий кўчасидаги ( 5-А ва 5-Б аҳоли шаҳарчаси оралиғида) ўзиоқар оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,7

117.

Пиридастгир кўчаси 9/3-уйдан 8 ва 34- мактаблар оралиғидан Алпомиш кўчасигача ("Тожмахал" ресторани) оқова сув тармоғини реконструкция қилиш


км

0,6

118.

Низомий, Бухоро, Тутзор кўчаларидаги ўзиоқар оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш


км

1,5

          

*) Ушбу рўйхатга Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" АЖ таклифига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август





































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск