Умная подшивка

2022 й. / СБХ, 47 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Жиноят ва жазо



"ЧЕКИЛИШИ"ГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ


Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида давлат божхона хизмати органлари томонидан муомаладан олиб қўйилган 34,2 минг қути контрафакт тамаки маҳсулотларини кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилиш бўйича навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Йўқ қилинган маҳсулотларнинг қиймати салкам 300 млн сўмни ташкил этган.


Тадбирда Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг масъул раҳбар ва ходимлари, пойтахт шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Санитария эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Мажбурий ижро бўлими ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири доирасида журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил қилинди. Брифингда ДБҚ раиси ўринбосари О.Чориев, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, ДБҚ Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев ва бошқалар ОАВ вакилларининг саволларига жавоб беришди.

Брифингда маълум қилинишича, 2022 йил 22 ноябрь ҳолатига кўра республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи турли идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 314 ҳуқуқбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 19,2 млрд сўмлик 1 578 346 қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган (2021 йилнинг шу даврида 128 ҳолатда 17,5 млрд сўмлик 1 449 305 қути). Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари 9 фоизга кўпайган.

Аниқланган ҳолатларнинг 71 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.


Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июлдаги "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида"ги 200-сон қарорига мувофиқ тамаки маҳсулотлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши белгиланган.


Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.


--------------------




Қонунбузарликлар фош этилди



ЯНА ЯНГИ ЙИЛ "ЯҚИНМИ"?


Сирдарёлик божхоначилар пиротехника воситалари ноқонуний айланмасининг олдини олишди.


Янги йилнинг кириб келишига ҳали бир ой бор бўлса-да, пиротехника воситаларини яширин йўллар билан олиб киришга уринишлар ҳозирдан кузатилмоқда. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск