Умная подшивка
2022 й. / НМ, 38-39 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
УМШ ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИДА
ҚОЛИБ КЕТАДИМИ
Ижтимоий тармоқларда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа Фейсбукдаги "УМШ ва у билан бирга яшаш" ("ТЧСЖ и как с ним жить") гуруҳига жойлаштирилган, лекин ҳозирча расмий равишда муҳокамага чиқарилмаган.
У кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳасини икки йилдан буён жунбушга келтираётган воқеа-ҳодисалар оқимида яна долзарб масалага айланган. Бу ўринда гап мулкдорлар ширкатларини бошқарув усулидан чиқариб юбориш ва кўп квартирали уйларни профессионал бошқарувчи ташкилотлар хизмат кўрсатишига ўтказиш ҳақида кетмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, амалдаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонун 3 йил олдин қабул қилинган. Амалиётчиларнинг фикрича, бу иш юритиш учун етарлича мукаммал ишлаб чиқилган ҳужжат эди. Қонун тўлиқ татбиқ этиб бўлинмасдан - бир йил ўтгач, унинг ҳуқуқлари доирасига киритилган ККУни бошқариш юзасидан тажриба синовлари бошлаб юборилди. Тахминимизча, айни пайтда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ККУларни бошқариш жараёнини профессионаллаштириш курсидан келиб чиққан ҳолда Қонуннинг янги таҳририни тайёрлаган. Буни қандай амалга ошириш таклиф этилмоқда, унга қай даражада эҳтиёж бор эди ва у ўзини оқлайдими?
БКга устунлик берилади, УМШнинг "даври ўтдими",
бевосита бошқарув бекор қилинадими
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликда ҳозирча ККУ бошқарувининг 3 усули назарда тутилган: бошқарувчи ташкилот (бошқарувчи), УМШ ёрдамида ҳамда юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда мулкдорлар жамоаси томонидан бевосита бошқариш орқали. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар бошқарув усулини танлашда чекловлар киритилишини таклиф қилмоқдалар. Бошқарувчи ташкилотларга устунлик берилмоқда. Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасида бевосита бошқарув мавжуд эмас. Бошқарув усули сифатида ширкатни фақат номигагина (қоғозда) қолдириш таклиф этилмоқда. Унинг фаолият юритиш доираси шунчалик чекланганки, ККУни бошқариш тизимидан УМШни чиқариб юборса ҳам бўлади деб айтиш мумкин. Ўзингиз баҳо беринг:
Кўп квартирали уй юридик шахс ҳисобланган бошқарувчи ташкилот ва уй-жой мулкдорлари бирлашмасининг бошқарувида бўлади.
Кўп квартирали уй қуйидаги ҳолатларда уй-жой ширкатининг бошқарувига берилиши мумкин:
q кўп квартирали уй олис туманларда жойлашган бўлса;
q кўп квартирали уй жойлашган ҳудудда бошқарувчи ташкилотлар мавжуд бўлмаганда ёки барча бошқарувчи ташкилотлар ушбу кўп квартирали уйларни бошқаришни рад қилганда (Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси 29-м.).
Бундан яққол кўриниб турибдики, амалдаги қ
...