ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомаласи /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2022 й. 572-сон "Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.10.2022 й.
N 572
ЭМИССИЯВИЙ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
ЧИҚАРИЛИШИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ,
АВВАЛ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАН ҚИММАТЛИ
ҚОҒОЗЛАР ЧИҚАРИЛИШИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА (ЁКИ)
ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, АВВАЛ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН
ЎТКАЗИЛГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЧИҚАРИЛИШИНИ
БЕКОР ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ
КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, мазкур қарор кучга киргунга қадар давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар бундан мустасно;
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида шаффофлик ва холисликни таъминлаш;
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.
2. Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этиш бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
4. Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 6 октябрь