ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Инновацион ривожланиш вазирлигининг 22.08.2022 й. 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 22.08.2022 й. 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 16.08.2022 й. 2022-25-сон, Давлат божхона қўмитасининг 11.08.2022 й. 13/02-22-28-сон "Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.09.2022 й. 438-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2022 й.

N 438-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.08.2022 й.

N 6-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.08.2022 й.

N 19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.08.2022 й.

N 2022-25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.08.2022 й.

N 13/02-22-28

ҚАРОРИ



Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар

ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро

битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул

маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган

грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги

тўғрисида хулосалар бериш тартибига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон "Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 16 мартда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 15 апрелда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 апрелда, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 27 мартда тасдиқланган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига (рўйхат рақами 438, 1998 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахмонов

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

А. Мавлонов




Қарорга

ИЛОВА



Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар

ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро

битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул

маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган

грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги

тўғрисида хулосалар бериш тартибига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Тартибнинг номидаги "илмий техникавий ҳамкорлик" деган сўзлар "илмий ҳамкорлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Тартибда:


а) 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан текин, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.";


б) 1.2-банддаги "илмий-техникавий ҳамкорлик" ҳамда "илмий-техникавий ва инновация" деган сўзлар тегишли равишда "илмий ҳамкорлик" ҳамда "илмий ва инновация" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 1.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.3. Вазирликнинг хулосаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида текин гуманитар ва техник ёрдам тартибида илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ҳамда лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захираларнинг олувчиси ҳисобланган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.";


г) 1.4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қўмитанинг" деган сўз "Вазирликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 2.1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.1. Олинган пул маблағлари, моддий-техника захиралари (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)нинг ажратилган грантларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича хулоса Вазирлик томонидан грантни олувчи - илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ва лойиҳалар ижрочисининг Инновацион ривожланиш вазири номига берилган ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси асосида берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:";

учинчи хатбошидаги "илмий-техникавий" деган сўзлар "илмий" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "илмий-техникавий дастурлар ва илмий-техникавий ҳамкорлик" деган сўзлар "илмий дастурлар ва илмий ҳамкорлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Қўмитага" деган сўз "Вазирликка" деган сўз билан алмаштирилсин;


е) 2.2-банддаги "Қўмита" деган сўз "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 2.3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.3. Вазирлик аризада келтирилган воситалар, асбоб-ускуналарнинг халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантларига, халқаро илмий ва инновацион дастурларга мувофиқлигини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича экспертизани ўтказади. Экспертизага республиканинг ихтисослаштирилган муассасалари ва ташкилотлари экспертлари жалб этилиши мумкин. Бунда, экспертиза ўтказилганлиги ва хулоса тақдим этилганлиги учун ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.";

иккинчи хатбошидаги "Қўмита" деган сўз "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 3.1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Қўмитанинг" ва "илмий-техникавий" деган сўзлар тегишли равишда "Вазирликнинг" ва "илмий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 3.2-банддаги "илмий-техникавий ҳамкорлик" ҳамда "илмий-техникавий ва инновацион" деган сўзлар тегишли равишда "илмий ҳамкорлик" ҳамда "илмий ва инновацион" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 3.3-банддаги "илмий-техникавий" деган сўзлар "илмий" деган сўз билан алмаштирилсин;


л) 1 - 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.




Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва

жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик

бўйича халқаро битимлар доирасида

хориждан келтирилаётган пул маблағлари

ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган

грантлар мақсад ва вазифаларига

мувофиқлиги тўғрисида хулосалар

бериш тартибига

1-ИЛОВА

1-шакл

Ташкилот бланкасида


Ўзбекистон Республикаси

инновацион ривожланиш вазирига



Илова қилинган материалларни хориждан грант асосида келтирилган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича хулоса бериш учун кўриб чиқишингизни сўрайман.

(грант берувчининг тўлиқ номи)

(илмий ёки инновацион топшириқ (лойиҳа)нинг номи)

ни бажариш учун

(Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи тўлиқлигича)

грантни олувчи ҳисобланади.

Илова

Нусхалар:

грант ажратилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва б.);

тасдиқланган халқаро илмий ва инновацион дастурлар.

Ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О. ________________

Ижрочи _________________

Телефон _________________.




Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва

жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик

бўйича халқаро битимлар доирасида

хориждан келтирилаётган пул маблағлари

ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган

грантлар мақсад ва вазифаларига

мувофиқлиги тўғрисида хулосалар

бериш тартибига

2-ИЛОВА



2-шакл

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги

_____________-сон ХУЛОСА

Тошкент ш.

20__ йил "___"___________

Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ,

(халқаро ва хорижий фонд ёки ташкилотнинг номи,

илмий ҳамкорлик бўйича

халқаро илмий дастур, лойиҳа ёки шартноманинг номи, мамлакатнинг номи,

дан

имзоланиш санаси кўрсатилган ҳолда)


(грант олувчининг ташкилот ёки илмий

да

ва инновацион дастур ёки лойиҳа ижрочисининг номи)


(иш, илмий ва инновацион топшириқ (лойиҳа)нинг номи)

бажариш учун келтирилган __________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари, қийматидаги ______________________________________________________________

(асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)

грант мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келади.


Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона идоралари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.

Вазир






(имзо)





Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва

жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик

бўйича халқаро битимлар доирасида

хориждан келтирилаётган пул маблағлари

ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган

грантлар мақсад ва вазифаларига

мувофиқлиги тўғрисида хулосалар

бериш тартибига

3-ИЛОВА



3-шакл


Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги

_____________-сон ХУЛОСА

Тошкент ш.


20__ йил "___"___________

Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон "Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида" қарорига мувофиқ,

(халқаро ва хорижий жамғарма ёки ташкилотнинг номи,

илмий ҳамкорлик бўйича халқаро илмий дастур,

дан

лойиҳа ёки шартноманинг номи, мамлакат ва имзоланган санаси кўрсатилган ҳолда)


(грант олувчининг ёки илмий ва инновацион дастур ёки лойиҳанинг ижрочисининг Ф.И.О.)

(иш, илмий ёки инновацион топшириқ ёки лойиҳанинг номи)

бажариш учун олган __________________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари грантнинг мақсадлари ва вазифалари мувофиқ келади ҳамда унинг йиллик умумий даромадига киритилмайди.


Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона органлари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.

Вазир






(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 сентябрь













































Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск