Умная подшивка
2022 й. / НМ, 24 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИНГ "ҲАЁТИ" ВА УНИ
ҚАНДАЙ УЗАЙТИРИШ МУМКИН
Кўп квартирали уйнинг "ҳаёт" цикли нима? Уни узайтириш, моделлаштириш, бошқариш мумкинми ҳамда ККУ "ҳаёти" давомийлиги нималарга боғлиқ? Ушбу ва бошқа кўпгина масалалар Беларусь, Болгария, Германия, Қозоғистон, Латвия, Россия, Ўзбекистон, Украина турар жой кўчмас мулки бошқаруви бўйича илм-фан вакилларини, кондоминиумларни (ККУни бошқариш шакли, турли мамлакатларда турлича номланади), бошқарувчи ташкилотларни, иттифоқларни онлайн-майдончада бирлаштирган халқаро коллоквиум иштирокчиларнинг эътибор марказида бўлди. Ушбу мавзу ККУ бошқаруви ислоҳоти айрим мамлакатларда нима сабабдан муваффақиятли олиб борилаётганлигини, бошқаларида эса оқсаётганлигини, аслида қандай олиб борилиши лозимлигини тушунишга асос бўлганлиги учун катта аудиторияда қизиқиш уйғотди.
Халқаро миқёсдаги учрашув Европа Иттифоқининг Promhouse лойиҳаси бўйича ишга туширилган ТоТ дастури доирасида бўлиб ўтди. Лойиҳа координатори - "Шарқий Европада уй-жой хўжалиги" ташаббускорлиги (ИВО), Берлин. Ҳамкорлар - Европа уй-жой хўжалиги ва кўчмас мулк иқтисодиёти таълими маркази (ЕВЦ), Бохум, "Шанирак" уй-жой соҳасида хизмат кўрсатиш ва энергия сервисини бошқариш субъектлари ассоциацияси (Қозоғистон), Уй-жой фондини профессионал бошқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ташкилоти ассоциацияси (Ўзбекистон). Лойиҳа мақсади Марказий Осиёда Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқариш соҳасида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришдан иборат. У уй-жойни бошқариш соҳасида фаолият юритувчи уюшмалар томонидан амалга оширилади.
Кўп квартирали уйларнинг "ҳаёт" цикли - бу уй
...