Умная подшивка
2022 й. / НМ, 14 /Биз яшайдиган уй
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
АЛВИДОМИ, ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ?!
Бугунги кунда уй-жой соҳасида нималар рўй бермоқда? Хусусий кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш асослари бекор қилинмаган бўлса-да, кўз олдимизда у барбод бўлмоқда. Маъмурий-бошқарув усули мулкдорларнинг ўзини ўзи бошқариш шаклидаги УМШни суриб чиқармоқда. Давлатнинг ККУ бошқарув органлари фаолиятига аралашуви юқори поғонага чиққанга ўхшайди. Мулкдорларнинг УМШдан БКга мажбурий тарзда ўтказилиши ширкатлар келгусида фаолият юрита олиши борасида шубҳа уйғотмоқда. Ҳокимларнинг қарорлари қонунлардан устун қўйилмоқда. Фуқаролар ўз мулкини қандай бошқаришни ўзлари танлаш имкониятидан маҳрум бўлмоқдалар. Лекин ҳозирча жой мулкдори эканмиз, ҳеч нарсага қарамай, ўзимизга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган жойга ўз ихтиёримизга кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи бизда қолади ("Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонуннинг 1-м.; "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуннинг 18-м.). Демак, бу ҳужжатларга зид бўлган ҳамма нарса - хусусий мулкка ва танлов эркинлигига дахл қилиш қонунга хилоф ҳисобланади.
Қайсарлар қуюлармикин?
Уй-жойларга хизмат кўрсатиш бозори бошқарувчи ташкилотлар томонидан монополлаштириб борилаётгани шундоққина кўриниб турибди, бу эса бошқарувнинг бошқа усулларини йўққа чиқармоқда. Уй аҳлига УМШ молиявий жиҳатдан барқарор бўла олмаслиги ва ўзини ўзи бошқариш шакли сифатида ўзини оқламаганлиги айтилмоқда. Мулкдорларни уларга берилган эркинликдан фойдаланмай, ўз ширкатларини ташлаб қўйишгани учун койимоқдалар. Уй-жой қонунчилигини билмасликлари, беҳафсала эканликлари, умумий йиғилишларда қатнашмасликлари, раис фаолиятини назорат қилишни хоҳламасликлари айтилмоқда. Улар бадалларни тўламайдилар, лекин доим ширкат устидан шикоят қиладилар, деб айтилмоқда.
Бу ўринда бошқарувчи компаниялар устидан қилинган шикоятлар ҳам етарлича эканлигини ҳукумат хаспўшламоқда. Ваҳоланки мулкдорларнинг уй-жой борасидаги билимларини ошириш учун ҳеч нарса қилинмаган - ахир мулкдорлар саводхон бўлиб туғилмайди-ку. УМШ ишларига аралашмаслик тўғрисидаги меъёр шунчаки хўжакўрсинга эмас, балки сўзсиз бажарилиши керак бўлган заруратга айланмаган. Ёки ширкат раҳбарларининг суиистеъмолликлари, ўғирликлари учун амалда жавобгарликка тортиш учун ҳаракат ҳам қилмаганлар. Ширкатлар фаолиятига нималар тўсиқ бўлмоқда деган саволга эса жавоб ҳар доим бир хил бўлган: ҳокимиятлар, маҳалла, округ-штаблар секторлари ва бошқа тузилмаларнинг аралашуви. Бу ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда.
Ўзини ўзи бошқариш давлат учун умуман олганда ортиқча даҳмаза эди, ширкатлар эса ноқулайликлар туғдирган. Улар ўз уйида ўзи хўжайин. Нима қаерга сарфланаётгани шундоқ кўриниб туради. Улар ўзлари қарор қабул қилишлари, режа тузишлари, танлашлари, ўз пулларини ҳисоб-китоб қилишлари мумкин. Фалончи ишни қилинг, буни имзоланг,
...