Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 10 /Божхона
БОЖХОНА ПОСТЛАРИ - ДАВЛАТИМИЗ ЮЗИ
"Божхона постлари давлатимиз юзи, биринчи таассурот шу ердан бошланади", деди Президентимиз жорий йилнинг 17 февраль куни божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда.
Тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш борасида ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш орқали тамагирлик ва коррупцияга йўл қўймаслик борасида топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Бунда:
q 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади;
q 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларацияни расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади;
q 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари "ягона дарча" тизими орқали кўрсатилади;
q йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.
Умуман, божхона хизматларини рақ
...