Умная подшивка
2022 й. / СБХ, 7 /Божхона
ҚАНЧА УШЛАНДИ. ҚАНЧА ТЎЛАНДИ.
ҚАНЧА ТЎЛАМАСЛИККА "РУХСАТ БЕРИЛДИ"
Божхона органлари томонидан мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона тўловларини ундириш, "яширин иқтисодиёт"га қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Буни Навоий вилояти божхона бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йил мобайнида бошқарма томонидан 1 трлн 404 млрд сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан қарийб 1 трлн 29,4 млрд сўмлик имтиёзлар берилди. Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини технологик асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва унинг қисмлари, металл ва металл буюмлар, кимё саноати маҳсулотлари ташкил этди.
Бошқармамиз томонидан ТИФ иштирокчиларига 61,1 млрд сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилгани эвазига тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни хорижга экспорт қилиш муносиб рағбатлантирилди. Масалан, ўтган йил мобайнида 476,6 млн АҚШ долларидан
...