Умная подшивка
2022 й. / НМ, 6 /Истеъмолчи бурчаги
ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛГАН
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълумотларига кўра, 26 249 нафар жисмоний шахсга (2020 йилда - 21 минг мурожаат) истеъмолчилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатилиб, 84% ҳолатда ижобий натижага эришилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, истеъмолчи муаммоларининг ярмидан кўпи (51,5%и) уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматлари, 23,4%и савдо, 14,8%и мобиль алоқа ва интернет, банк иши, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 10,2%и реклама ҳамда бошқа масалалар ҳиссасига тўғри келади.
Ўтган йил давомида истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 150 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди (2020 йилда эса 54,7 млрд сўм). Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 106,9 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар томонидан 13,7 млн сўм жарима тўланган.
Истеъмолчиларга савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,7 млрд сўм миқдорида маблағ қайта
...