ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2019 й. 583-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.07.2019 й.
N 583
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ
МАКТАБЛАРИ ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИНИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги республика олий спорт маҳорати мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 12 июлдаги
583-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 9-сон, 50-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомнинг 41-банди биринчи хатбошидаги "ўқув йили 2 сентябрдан" сўзлари "ўқув йили 2 сентябрдан, республика олий спорт маҳорати мактабларида 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини ёки ихтисослаштирилган олимпия захираси мактаб-интернатларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин тегишли спорт турлари бўйича уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар."
б) учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бошқа олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт факультетларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломларга эга бўлган шахслар кўрсатиб ўтилган таълим муассасаларини тамомлагандан кейин уч йил мобайнида аттестациянинг биринчи босқичидан ўтган деб ҳисобланадилар".
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:
а) 4-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошидаги "(футболдан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг "в" кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги "ҳамда мактаб-интернатга" сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"республика академияси, ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчилари учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва инвентарлар, шунингдек, спорт кийим-боши билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин";
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 13 июль