ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.12.2017 й. 961-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 1 декабрдаги

961-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини тартибга солади.


2. Вазирлик умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.


5. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади), Вазирлик тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўладилар.


8. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, қисқартмаси - ХТВ;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство народного образования Республики Узбекистан, қисқартмаси - МНО;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The Ministry оf Public Educаtiоn оf the Republic оf Uzbekistаn, қисқартмаси - MоPEUz.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТИЗИМИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, "Баркамол авлод" республика болалар бадиий ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар техник ижодиёт маркази, "Баркамол авлод" республика болалар экология ва ўлкашунослик маркази, Республика ўқувчи-ёшлар маркази, Республика болалар кутубхонаси;

"Бошланғич таълим" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тил ва адабиёт таълими", "Преподавание языка и литературы", "Lаnguаge аnd literаture teаching" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Маърифат" ва "Учитель Узбекистана" газеталари таҳририяти, "Халқ таълими" журнали таҳририяти" давлат корхонаси, "Тонг юлдузи" газетаси таҳририяти, "Класс" газетаси таҳририяти, "Ғунча" журнали таҳририяти, "Гулхан" журнали таҳририяти;

Аниқ фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Филология фанлари чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Хорижий тиллар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Профилли меҳнат таълими давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Табиий фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Мирзо Улуғбек номидаги математика, астрономия, физика ва информатика фанлари чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати;

қув таълим-таъминот" давлат унитар корхонаси;

А.П. Хлебушкина номидаги 22-сонли "Меҳрибонлик" уйи, Республика "Меҳрибонлик" уйлари соғломлаштириш оромгоҳи;

Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти;

ҳудудий бўлинмалар;

"Меҳрибонлик" уйлари, болалар шаҳарчалари, ахборот-ресурс марказлари;

давлат умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари.



3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ

таълими бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари

4-§. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг

вазифалари ва функциялари



1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантиришга, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

2) умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;

3) умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ халқ таълими муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилиш;

4) умумтаълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

5) ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

6) мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;

7) "Меҳрибонлик" уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;

8) жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия (шу жумладан инклюзив) олишлари учун муҳитни яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини мувофиқлаштириш;

9) халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, "оммавий маданият" кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;

10) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;

11) халқ таълими муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни таъминлаш;

12) халқ таълими муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантиришга, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимлари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;

ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шу жумладан, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимларининг янада ривожланишини назарда тутадиган давлат дастурлари ва бошқа дастурлар, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Вазирлик тизимига кирадиган халқ таълими муассасалари ва ташкилотларни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларининг сифатли бажарилишини таъминлаш учун идоравий мансуб бўлинмалар, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари, халқ таълими тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талабларининг бажарилиши юзасидан идоравий назоратни ташкил этади;

умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти устидан методик раҳбарликни амалга оширади;

илмий-техник ривожланиш ва жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларини, шунингдек, уларнинг ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари, ўқув дастурлари ва дарсликларни узлуксиз равишда такомиллаштиради;

ахборот технологиялари ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш орқали идоравий мансуб таълим муассасаларида бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикасига ва унинг олдини олишга йўналтирилган молиявий назоратни амалга оширади;

ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбларида мустақиллик ғояларига садоқат, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига учун куюниш, фидойилик туйғуларини шакллантириш, уларни турли мафкуравий хатарлардан ҳимоя қилиш ишларини амалга оширади;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятининг таълим ва ижтимоий жиҳатдан самарадорлиги таҳлилини ўтказади, уни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Вазирлик тизими фаолиятига дахлдор журнал ва газеталар, бланкалар, ўқув-методик мажмуалар, бюллетенлар ҳамда ўқув қўлланмаларини нашр этишни, шунингдек, Вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади;

халқ таълими тизимида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, халқ таълими масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ва ҳамкорликни йўлга қўяди;

2) умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш соҳасида:

ўқимишли, ижодкор, ўз ишини биладиган ва рақобатбардош, шиддат билан ўзгариб бораётган муҳитда онгли яшашга қодир, ўз касбий тайёргарлигини танлашда бутун ҳаёти давомида кенг имкониятлардан фойдалана оладиган, шахсий ва жамият манфаатлари йўлида ўзини кўрсата оладиган шахсни камол топтириш ва ривожлантириш учун барча шароитларни яратади;

умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўзаро интеграциясини, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг замонавий талабларига мувофиқ узлуксиз таълим мазмунини шакллантиради;

билимларни мустақил эгаллашга ва амалиётда қўллаш эҳтиёжи ва уқувини тарбиялашга қаратилган асосий компетенцияларни шакллантиришга кўмаклашадиган таълим мазмунини таъминлайди;

билишга бўлган интилишни шакллантиришга йўналтирилган таълим мазмунини такомиллаштиради;

таълим мазмунини ўқувчиларни илмий билиш усуллари ва мустақил тадқиқотлар олиб боришга мақсадли ва тизимли ўргатишга йўналтириб боради;

ўқувчиларнинг психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олиб ўқув юкламаси ҳажмини мақбуллаштиради;

таълим дастурларининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражаси ва йўналишларини ҳисобга олган ҳолда таълим мазмунини табақалаштиради;

3) умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ халқ таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишда методик раҳбарлик қилиш соҳасида:

ўқувчиларнинг онгли равишда касб танлашлари учун уларни касбга йўналтириш, танланган касб бўйича меҳнат кўникмаларини ўргатишни амалга оширади;

ўқувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлашни шакллантиришни, уларни касбга йўналтириш, таълим олиш ва касб эгаллашнинг келгуси йўлларини онгли равишда танлашини таъминлайди;

педагог ходимларни узлуксиз равишда ўзини ўзи касбий-педагогик ривожлантиришга (бутун ҳаёти давомида таълим олишга) йўналтиради;

шахсга йўналтирилган, тизимли фаолият юритиш ва компетентли ёндашув талаблари асосида республика таълимини модернизациялашнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш шаклларини, касбий таълим дастурлари мазмунини такомиллаштиради;

ижобий тажрибани, касб қийинчиликларини ҳамда педагог ва методистларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, педагогларнинг касбни билиши шаклланганлигига, таълим олувчиларнинг предметли ва асосий компетенцияларига ташхис қўйиш ва мониторинг олиб бориш асосида методистлар ва педагогларга, барча даражалардаги экспериментал ва инновацион майдончаларга манзилли илмий-методик ёрдам кўрсатади;

таълим маконини ахборотлаштириш, технологияларни жорий этиш ва оптималлаштириш орқали педагог ходимлар учун ривожланиб борувчи ўқув-методик муҳит яратилишини таъминлайди;

ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда узлуксиз малака оширишларини таъминлайди;

таълим соҳасининг асосий ва фанлар бўйича мақсадларини ҳисобга олиб, натижага эришишни кўзлаган ҳолда аниқ ўқув жараёни мақсадлари лойиҳалаштирилишини таъминлайди;

таълим стандартлари талабларига мувофиқ ва дастур материаллари ўзлаштирилишини ташкил этиш бўйича вазифалар комплексини ҳал этишга йўналтирилган ўқув жараёнини мувофиқлаштиради;

ўқув жараёнини лойиҳалаштириш ва уни амалиётга татбиқ этиш учун ахборот муҳити салоҳиятини жорий қилади;

психологик қулайлик ва қўллаб-қувватлаш муҳити яратилишини, шахсий натижаларга эришилганидан сўнг олинадиган ижобий ҳис-туйғуларни компетенциялар кўринишида рағбатлантиришни таъминлайди;

4) умумтаълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

ўқувчиларга хорижий тилларни ўқитиш тизимини такомиллаштиради;

болаларнинг психологик-педагогик хусусиятларини ҳисобга олиб умумий ўрта таълимнинг 1 - 11-синфларида хорижий тилларни ўқитишни ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўқувчиларнинг билими, кўникмалари ва қобилиятларига бўлган талабларни аниқлаштириш орқали давлат таълим стандартлари, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларининг 1 - 11-синфларида хорижий тилларнинг ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштиради;

умумтаълим мактабларининг 1 - 11-синфлари учун хорижий тиллар бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни, жумладан, уларнинг электрон шаклларини ишлаб чиқади ва яратади;

тадбиркорлик фаолияти тўғрисида кенг тасаввурга, малака кўникмалари ва ташкилотчилик қобилиятларига эга бўлган мустақил фикрлайдиган шахсларни тарбиялаш ишларини такомиллаштиради;

таълимнинг кейинги босқичини ёки меҳнат фаолиятини танлашда ўқувчиларга кўмаклашади;

касбий таълимни такомиллаштиришни таъминлайди;

касбий таълимнинг ўқув-тарбия жараёнига замонавий ва инновацион педагогик усуллар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни амалга оширади;

5) ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш соҳасида:

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ва ҳудудий бўлинмаларда ахборот-таҳлилий ишларнинг олиб борилишини таъминлайди;

миллий истиқлол ғояси, бой миллий маданий-тарихий мерос, миллий урф-одатлар ва умуминсоний ғоялар асосида баркамол авлодни тарбиялашнинг самарали ташкилий, педагогик шакллари ва усулларини ишлаб чиқади ва жорий этади;

замонавий илғор таълим шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув-тарбия жараёнига жорий қилиш орқали ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтиришни таъминлайди;

ўқувчилар билан мактабдан ташқари иш олиб бориш, янги педагогик ва ахборот технологиялари, турли тадбирлар, кўрик-танловлар, ва мусобақалар ташкил этишнинг самарали усул ва шаклларини қўллаган ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади;

ўқувчиларнинг психологик ва жисмоний хусусиятларидан келиб чиқиб, шу жумладан, ўқув фанларини унификациялаш ва интеграциялаш орқали ўқув дастурлари мақбуллаштирилишини амалга оширади;

6) мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш соҳасида:

илғор халқаро тажриба асосида ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш концепциясини ишлаб чиқади;

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратишда сўнгги илмий ва техник ютуқларни ҳисобга олиб концентризм педагогик тамойили асосида ўқув материалларини тузиб чиқади;

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратишда янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ижодий ва мустақил вазифаларни ишлаб чиқади;

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди мазмунининг ҳаёт, амалиёт ва ишлаб чиқариш билан боғлиқлигини, ўқув материалларининг фундаментал хусусияти ва ўқувчиларда мутолаа маданияти шакллантирилишини таъминлайди;

7) "Меҳрибонлик" уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш соҳасида:

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, камол топтириш ва уларни қўллаб-қувватлашни ташкил этишни, уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлайди;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг психологик жиҳатдан тўлиқ тикланиши, уларнинг жамиятга ижтимоий мослашиши, сифатли таълим ва тарбия олиши, шунингдек, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашувчи ва уй шароитларига максимал даражада яқинлаштирилган шарт-шароитларни таъминлайди;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қариндошларини аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқа ўрнатилишини таъминлайди;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар орасида ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий билим, кўникмаларни шакллантириш юзасидан таълим ва тарбиявий ишларни ташкил этишни амалга оширади;

ижтимоий ривожланиши коррекция ва (ёки) реабилитацияга, ривожланишининг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммоларига ташхис қўйишга ва уларни ривожлантириш ва реабилитация қилиш бўйича индивидуал дастурлар тузилишига муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар гуруҳларини аниқлайди;

8) ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия (шу жумладан инклюзив) олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг билиш қобилиятларини эътиборга олган ҳолда умумий ўрта таълим ва тарбия олишлари учун ёрдам кўрсатиш мақсадида ўқув-тарбия, коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари фаолиятини ташкил этишни, бунинг учун зарур шароитларни яратишни, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашишни, шунингдек, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим беришда ёрдам кўрсатишни амалга оширади;

давлат таълим стандартларига мувофиқ мактаб, мактаб-интернат ёки уйда таълим олаётган, жисмоний ва психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари таъминланишини амалга оширади;

ҳудудлардаги психологик-тиббий-педагогик комиссиялар фаолиятини, мактаб, мактаб-интернат ёки уйда таълим олаётган болаларга халқ таълими муассасаларида соғлиғини тиклаш ва касбга ўргатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини мувофиқлаштиради;

жисмоний ва психик ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ўқувчиларни оптимал ривожлантириш мақсадида шахсга мўлжалланган, ижтимоий йўналтирилган таълим жараёнида табақалаштирилган ва индивидуал таълим беришни ташкил этишни таъминлайди;

9) халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, "оммавий маданият" кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш соҳасида:

халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бирламчи ташкилотларининг самарали фаолият юритишини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик фаолиятини ҳамда ўқувчи ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

ўқувчи ёшларда ҳуқуқий, эстетик, экологик тарбияни ривожлантириш бўйича турли тадбирлар, кўрик-танловлар, мусобақалар, ижодий ишларни ташкил қилишни таъминлайди;

иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш ва ўқитиш бўйича психологик-педагогик ва ташкилий шарт-шароитлар яратади;

фуқаролик жамиятни қуриш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёш педагог ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишни, ёшларни жисмоний соғлом, мустақил фикрлайдиган, Ватанга садоқатли ва қатъий ҳаёт позициясига эга инсон этиб тарбиялашни таъминлайди;

ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини тарғиб қилиш мақсадида китобхонлик маданиятини шакллантиради, ўқувчиларни ёт ғоялар, "оммавий маданият" ва зарарли одатларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича фаолиятни ташкил қилишни таъминлайди;

ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, болалар ва ўсмирларни "Баркамол авлод" болалар марказларидаги турли тўгаракларга, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олишга йўналтирилган тизимли фаолият бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

ўқувчилар давоматини назорат қилишни таъминлайди, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа жамоат ташкилотлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

ўқувчиларнинг илмий ва бадиий адабиётларни ўқишга бўлган қизиқишини ошириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитет шакллантирилишини таъминлайди;

10) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш соҳасида:

ўқувчиларнинг билими ва таълим сифатига таъсир қиладиган омилларни аниқлаш бўйича тизимли мониторингни амалга оширади;

ўқувчиларга таълим бериш сифатини оширишга йўналтирилган, давлат стандартлари талаблари, давлат талаблари бажарилишини ўрганиш бўйича интеллектуал кўрик-танловлар ва мусобақалар ташкил қилинишини таъминлайди;

таълим сифати мониторинги олиб борилишини назорат қилиш ва амалга ошириш бўйича норматив ҳужжатлар ва методик тавсияларни ишлаб чиқади;

таълим сифатининг умумий ҳолати асосида халқ таълими муассасалари рейтингини аниқлайди;

11) таълим муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни таъминлаш соҳасида:

ҳудудий бўлинмаларнинг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

марказлаштирилган тартибда харажатлар сметасини тузиш ва бажаришни, халқ таълими тизими ходимларига иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлашни, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни таъминлайди;

марказлаштирилган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, фаолият йўналишига қараб товар (хизмат)ларни сотишдан тушадиган маблағлар мониторинги олиб борилишини амалга оширади;

бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлиги, самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш, халқ таълими муассасаларининг мустақиллиги ва ўзини ўзи таъминлашини оширишга йўналтирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни режалаштириш, улардан фойдаланиш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш методологияси такомиллаштирилишини таъминлайди;

бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишни таъминлаш бўйича ички аудит ва молиявий назорат хизматлари фаолиятини республика ва ҳудудий даражаларда мувофиқлаштиради;

халқ таълими муассасаларида шартномалар тузиш, бюджет ҳисобини юритиш, харажатлар сметасини тузиш ва ижро этиш мониторингини амалга оширади;

бюджет ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, асоссиз дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик келиб чиқишига йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, жумладан товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг кадрлар таркибини кучайтириш масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

12) таълим муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш соҳасида:

бино ва иншоотлардан зарур тарзда фойдаланиш бўйича ишлар мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилишини таъминлайди;

электр энергияси, табиий газ, кўмир ва кўмир брикетлари, сувдан фойдаланишни тизимли таҳлил қилишни, шунингдек, энергияни тежовчи воситалар ва технологияларни жорий этиш йўли билан улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш орқали ҳисоблаш асбоблари ва уларнинг техник созлиги мониторингини таъминлайди;

иссиқ ва совуқ сув, табиий газ, иссиқлик ва электр энергияси, кўмир ва кўмир брикетлари истеъмоли ҳамда бино ва иншоотлар сақланишининг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминлайди;

иссиқ ва совуқ сув, табиий газ, иссиқлик ва электр энергиясини истеъмол қилишнинг, кўмир ва кўмир брикетларидан оқилона фойдаланишнинг, бино ва иншоотларнинг сақланишига доир белгиланган қоидаларга риоя қилмаган раҳбарлар ва ходимларни мукофотларнинг бир қисмидан ёки тўлиқ маҳрум қилиш тўғрисида таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда қуриш бўйича ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни ўрганиш ва таҳлил қилишни таъминлайди;

бино ва иншоотларни жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган манзилли рўйхатларни ўрганиш ва таҳлил қилишни таъминлайди;

халқ таълими муассасалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва мониторингини олиб боради;

халқ таълими муассасаларининг иссиқлик таъминоти тизими, буғ қозонларини алмаштириш ва улардан фойдаланиш ишларининг ҳисоби юритилишини ва мониторинги олиб борилишини таъминлайди;

кўмир ва кўмир брикетлари билан таъминлашнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни халқ таълими объектларига етказиб бериш мониторингининг манзилли рўйхатларини шакллантириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

куз-қиш мавсумида халқ таълими тизими муассасалари бино ва иншоотларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотларнинг сув, газ, иссиқлик ва электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича фаолиятини, уларнинг ҳисобини юритиш асбоблари ҳолати мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;

халқ таълими муассасаларини жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқиш учун уларнинг моддий-техник базасини ўрганиш ва таҳлил қилишни амалга оширади.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) давлат таълим стандартлари, талаблари такомиллаштирилишини ва ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида таълим сифати мониторинги олиб борилишини ташкил этиш;

3) ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

4) ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилишни ташкил этиш;

5) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

6) Вазирлик тизимида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

7) ҳудудий бўлинмаларда ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар билан таъминлашни мувофиқлаштириш;

8) идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларни ривожлантириш концепциялари ва истиқболларини белгилаш.


13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

2) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

3) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;

4) Вазирлик томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

5) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

6) умумий ўрта ва мактаб ташқари таълимни ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;

7) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

8) бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тенденциялари тўғрисида Вазирлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

9) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;

10) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;

11) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини назорат қилади ва таҳлил этади;

12) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;

13) давлат умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

14) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

15) ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ишларни ташкил этади;

16) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим сифати мониторингини олиб боради;

17) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим беришнинг муқобил шаклларини ривожлантиради;

18) имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

19) умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мувофиқлаштиради;

20) республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

21) Вазирлик тизимидаги ташкилотларда ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

22) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

23) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

25) хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ

таълими бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;

3) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

4) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни реабилитация қилиш ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

6) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим беришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш;

7) халқ таълими муассасаларида ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.


15. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

2) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

3) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методик фаолиятини мувофиқлаштиради;

6) давлат умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

7) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

8) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни қўллаб-қувватлашни амалга оширади ҳамда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим беришнинг муқобил шаклларини ривожлантиради;

9) вилоят даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

10) умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

11) умумий ўрта таълим муассасаларида давлат таълим стандартларини, мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат талабларини бажариш мониторинги бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

12) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

13) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

14) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

16) ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.



4-§. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


16. Қуйидагилар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) умумий ўрта ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш соҳасида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

3) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

4) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни реабилитация қилиш ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

6) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим беришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш;

7) туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган давлат умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этиш.


17. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва уларнинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

2) идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилишини мунтазам назорат қилади;

3) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашни ташкил этади;

6) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

7) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахсларни қўллаб-қувватлашни амалга оширади ҳамда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим беришнинг муқобил шаклларини ривожлантиради;

8) туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;

9) умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этади;

10) мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари ва давлат талабларини бажариш мониторингини амалга оширади;

11) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

12) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

13) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

14) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ваколатига тегишли бўлган оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилади.



4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ

таълими бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-§. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги



1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;

Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳайъат мажлисларида ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

халқ таълими тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг давлат муассасалари ва умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар томонидан ижро этилишининг назоратини амалга ошириш;

халқ таълими тизимини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва истиқболли муаммоларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва методик материаллар тўғрисида хулосалар тайёрлаш;

ноширлик фаолияти билан шуғулланиш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Вазирлик:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

халқ таълими соҳасини ривожлантириш, шунингдек, халқ таълими соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



2-§. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


20. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган халқ таълими масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва идоравий мансуб ташкилотларидан сўраш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган халқ таълими масалаларини ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган халқ таълими бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Вазирликнинг марказий аппарати:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

халқ таълимини ривожлантириш, шунингдек, халқ таълими соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.



3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,

вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ

таълими бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


22. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

халқ таълими соҳасининг энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг ҳудудий органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида халқ таълими соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.



4-§. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


24. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш ҳуқуқига эга.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


25. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

халқ таълими соҳасида долзарб муаммоларни, аҳолини ташвишга солаётган масалаларни, шунингдек, туманда (шаҳарда) халқ таълимини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, халқ таълими масалаларига оид қисми бўйича туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

халқ таълими соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг туманларда (шаҳарларда) самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


26. Қуйидагилар Вазирнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Вазирликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) Вазирлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

15) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

16) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

17) ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

18) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

19) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этилишини таъминлаш;

20) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

21) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек идоравий мансуб ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

22) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, "ягона дарча" принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

25) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

26) Марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

27) Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;

28) Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

29) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

30) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлаш.


27. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) халқ таълими соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, халқ таълими соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

19) "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


28. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазир ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш), учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.


29. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирлик буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) халқ таълими соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмалар кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазир номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.


30. Қуйидагилар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

4) умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) халқ таълими соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туманларда (шаҳарларда) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

11) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


31. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


32. Вазир ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


33. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


34. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарлари:

1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


35. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари:

1) туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Вазирлик раҳбарияти

2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб

ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

4-§. Вазирлик ҳайъати



1-§. Вазирлик раҳбарияти


36. Вазирликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.


37. Вазирнинг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


38. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


39. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.


40. Қуйидагиларни:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш - Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш - вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан амалга оширилади.


41. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.


42. Вазир Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.



2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб

ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


43. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, халқ таълими соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.


44. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;

2) халқ таълими соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

5) халқ таълими муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.


45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.

Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


46. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


47. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


48. Вазирликнинг фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизмати томонидан мутасаддилик қилинади.



4-§. Вазирлик ҳайъати


49. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


50. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун халқ таълими тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимнинг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.


51. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


52. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


53. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


54. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.


55. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


56. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


57. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари ва Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


58. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


59. Вазирлик қуйидаги манбалар:

Вазирлик марказий аппарати ҳамда идоравий мансуб ташкилотларини моддий-техник таъминлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

ҳудудий бўлинмалар, уларга тегишли бўлган умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари - маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


60. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.


61. Вазирлик ходимларига ойлик иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан иборат.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИГА,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ДЕВОНИНИНГ

ТЕГИШЛИ ХИЗМАТИГА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИГА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


62. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.


63. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


65. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь
























































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск