ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /Давлат статистика қўмитасининг 24.06.2013 й. 3-мб-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.07.2013 й. 2479-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.07.2013 й.
N 2479
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
24.06.2013 й.
N 3-мб
ҚАРОРИ
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда
электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини
тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 5-1-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, шунингдек статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. Тураев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 22 июль, 29-сон, 380-модда