ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд тизими / Конституциявий суд / Конституциявий суд фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР Конституциявий судининг 30.01.2004 й. 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЛМИЙ-МАСЛАҲАТЛАШУВ

КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий-маслаҳатлашув кенгаши (бундан буён матнда Илмий-маслаҳатлашув кенгаши деб юритилади) ўз ишини жамоатчилик асосида амалга оширадиган маслаҳат органи ҳисобланади.

Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг фаолияти Конституциянинг устуворлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга қаратилган.

Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ҳуқуқ фани ва конституциявий назорат амалиёти масалаларида, шунингдек чет эл қонун ҳужжатлари ютуқларидан мумкин қадар тўлиқ фойдаланишда Конституциявий судга ёрдам беришга даъват этилгандир.


2. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши таркибига сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги малакали мутахассислар сайланади. Фан ва амалиёт бошқа тармоқларининг кенгашга аъзо бўлмаган мутахассислари ҳам Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ишига жалб этилиши мумкин.


3. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг тақдимига биноан Конституциявий суднинг мажлисида кенгаш раиси, раис ўринбосари, илмий котиб ва кенгашнинг аъзоларидан иборат таркибда сайланади.


4. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари муддатига сайланади.


5. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси киритади.


6. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши:

- Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун киритиладиган масалалар юзасидан илмий асосланган тавсиялар беради;

- конституциявий назоратни амалга оширишга тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.


7. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг мажлислари, заруратга қараб, ижодий мунозара ва эркин фикр билдириш вазиятида ўтказилади. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг қабул қилинган қарорга қўшилмаган аъзоси алоҳида фикр тақдим этишга ҳақли бўлиб, бу фикр Конституциявий суд раҳбариятининг эътиборига етказилади.


8. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг раиси кенгаш ишини ташкил этади, мажлислар чақиради, кенгашнинг тавсияларини тайёрлаш юзасидан кенгаш аъзоларига топшириқлар беради, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.


9. Илмий-маслаҳатлашув кенгашининг илмий котиби Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ишини ташкилий жиҳатдан таъминлайди, мажлисларга материаллар тайёрлайди, баённомалар тузади, иш юритишни олиб боради.


10. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши фаолиятини ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Конституциявий суд девонининг зиммасига юкланади.


11. Илмий-маслаҳатлашув кенгаши ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида Конституциявий суд раисига ҳисобот бериб туради.



















Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск